Радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш масалалари

Радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш масалалари

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бугун АОКАда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари — Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти бошлиғи Иброҳим Тошкентбоев, департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари Сардорбек Ёқуббеков, департамент бошлиғи ўринбосари Ойбек Муҳаммаджанов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида мавзу юзасидан маълумот берилди:

https://t.me/aokamediakontent

Республикада атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини юритиш бўйича ишни мувофиқлаштириш ва назоратни амалга ошириш Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг асосий вазифаларидан ва фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланган.

Қўмитанинг Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон Фармони ва

ПҚ-4058-сон Қарори билан ташкил топган. Ҳозирда Департаментда 19 нафар ходим фаолият кўрсатмоқда.

Департаментнинг асосий вазифалари радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўлиш ва атом энергиясидан фойдаланиш борасидаги фаолиятни амалга оширишда радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида самарали давлат назорати ва текширувини ташкил этиш ва ўтказилишини таъминлаш; назорати остидаги объектларда радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш; атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш соҳасидаги халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлашдан иборат.

✔️ Ушбу вазифалар ижроси доирасида 2021 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Жумладан, жами 32 та текширув ва 189 та назорат-профилактика ишлари ўтказилди ва натижаларида 1920 та камчилик аниқланди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар режалари тузилди ва улар бажарилиши устидан мониторинг олиб борилиб, барча камчиликлар бартараф этилиши таъминланди. Назоратости объектларида текширувлар доирасида радиация ва ядро хавфсизлиги талабларини бузганлиги учун 41 та ходим маъмурий жавобгарликка тортилди, республика бюджетига 21 млн сўм миқдорда жарима ундирилди.

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан ишлаш соҳасида Қўмитага тушган аризалар асосида фаолият юритиш ҳуқуқини берувчи 26 та лицензия ва 142 та рухсатнома расмийлаштирилди.

Радиоактив чиқиндиларни аҳолига ва атроф муҳитга зарарли таъсирини бартараф қилиш, ҳамда уларнинг ўз вақтида кўмилишини таъминлаш мақсадида ўрнатилган тартибда ишлатилмаётган радиоактив ифлосланган элементларнинг республика радиоактив чиқиндиларни кўмиш пунктида кўмилиши таъминланди.

Совет Иттифоқи даврида уран конлари фаолияти натижасида тўпланиб қолган радиоактив чиқиндилари масаласи ҳам муҳимдир. Бу муаммо нафақат Ўзбекистонда, Ўрта Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам мавжуд. Жами 418 млн.тонна шундай радиоактив чиқиндиларидан Қозоғистонда – 240 млн.тонна, Қирғизистонда – 132 млн.тонна, Тожикистонда – 42 млн.тонна, Ўзбекистонда эса – 4 млн.тонна чиқинди мавжуд.

Ушбу чиқиндилар жойлашган ҳудудларни экологик соғломлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки, Европа Иттифоқи ва бир қатор давлатларнинг спонсорлик ёрдамида 2 млн евро миқдорида биринчи грант ажратилиши бўйича қарор қабул қилинди.

Бугунда Қўмита олдидаги вазифаларнинг нечоғли масъулиятли эканини эътиборга олиб, кадрларнинг касбий тайёргарлиги ва малакасини оширишни кун тартибидаги асосий масала деб қаралмоқда.

Айни вақтда Ўзбекистонлик 3 нафар талаба Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёрдамида Москва шаҳридаги «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университетида ўқимоқда, кейинчалик улар ўз фаолиятини Департаментда амалга ошириши кўзланган.

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳаси, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш трансчегаравий масалаларни ҳам ўз ичига олади. Бу масалаларни ҳал этиш учун давлатлараро, ҳукуматлараро мулоқотлар муҳим ўрин тутади. Шуни эътиборга ҳолда соҳада илғор хорижий мамлакатлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш алоҳида аҳамият касб этади.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) томонидан ҳамда ушбу ташкилот билан ўзаро ҳамкорлик доирасида ташкил этилаётган, шу жумладан миллий миқёсдаги  турли ўқув ва ишчи тадбирларда алоқадор вазирликлар ва идоралар вакиллари қаторида департамент ходимлари ҳам иштирок этиб, ядровий энергетика соҳаси бўйича билим ва малакаларини ошириб келмоқда. Ҳозирги вақтда коронавирус пандемияси сабабли кўпгина тадбирлар он-лайн тарзда бўлиб ўтмоқда. Ўтган давр мобайнида 181 та тадбир, шу жумладан малака ошириш, ўқиш, тренинг, мавзу учрашувлар ва бошқа тадбирлар ташкил этилди. Шулардан 145 та он-лайн режимда ўтказилган тадбирда 200 нафарга яқин, чет эл давлатларда ўтказилган 36 тадбирда  85 нафар Ўзбекистонлик мутахассис иштирок этди.

Халқаро ҳамкорлик доирасида АЭС ларга билим ва тажриба олиш учун юбориш, халқаро инспекцияларда республика вакиллари иштирокига эришиш ва тартибга солиш органи фаолияти билан танишиш ва халқаро тажрибани қўмита фаолиятига  тадбиқ этиш ҳам режалаштирилган.

Қўмита Ҳукумат қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси ва МАГАТЭ ўртасидаги Ядровий қуролни тарқатмаслик тўғрисидаги Битим ҳамда Қўшимча протокол, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Атом энергияси бўйича Европа Ҳамжамияти (Евратом) ўртасида атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида Битим бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш бўйича ваколатли орган этиб белгиланган. Қўмита ана шу Битимлар доирасида ўзига юклатилган мажбуриятларни бажариш юзасидан МАГАТЭ ва Евратомга маълумотлар тақдим этмоқда.

Шу ўринда мамлакатимизнинг Ишлатиб бўлинган ёқилғи билан хавфсиз муомалада бўлиш хавфсизлиги тўғрисидаги ва радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш хавфсизлиги ҳақидаги Бирлашган Конвенция доирасидаги мажбуриятлари тўғрисида ҳам айтиш жоиз. Мазкур Конвенцияга Ўзбекистон 2008 йилда қўшилган. Бирлашган Конвенция — бу жаҳон миқёсида ишлатиб бўлинган ёқилғи ва радиоактив чиқиндилар билан хавфсиз муомалада бўлишга қаратилган ягона қонуний юридик мажбурий халқаро ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Ҳозирги кунда МАГАТЭга аъзо 173 давлатнинг 86 таси ушбу Бирлашган Конвенция Келишув томонлари ҳисобланади. Конвенциянинг 32-моддасига асосан 2018 йилда МАГАТЭнинг 6чи Бирлашган Конвенция Келишув томонлари йиғилишида Ўзбекистон Республикаси ўзига олган мажбурият ва амалга оширилган ишлари юзасидан биринчи Миллий Ҳисоботи тингланган. Ўзбекистон томонидан 2017-2020 йиллар учун бўлган даврда амалга оширилган ва бажарилган ишлар юзасидан 2020 йил октябрда Ўзбекистон Республикасининг иккинчи Миллий Ҳисоботи тайёрланди ва МАГАТЭга тақдим этилди.

МАГАТЭ билан ҳамкорлик доирасида республикага ташкилий, молиявий, ва техникавий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. МАГАТЭ билан ҳамкорлик даврида (27 йил) жами 22,6 млн евро миқдорида ёрдам кўрсатилган бўлиб, мазкур ҳамкорлик доирасида тегишли қурилмалар ва асбоб ускуналар олиб келинди ва ишга туширилди.

Хусусан, 2019-2021 йилларда ядровий тиббиётни ҳамда саратон касаллигига қарши курашишни ривожлантириш мақсадида 3 та радиотерапия аппарати олиб келинди, Ядро физикаси институтининг илмий-тадқиқот ядровий реактори модернизацияси ҳисобига хавфсизлиги оширилди, ядровий билимларни ривожлантириш мақсадида Самарқанд давлат ва Ўзбекистон Миллий университетларида ядро физикаси лабораториялари замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминланди. 2022-2023 йилларда 1 млн. евро миқдорида 4 та лойиҳа (мазкур лойиҳалар натижасида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида миллий салоҳиятни ошириш, атом энергиясидан хавфсиз фойдаланишни тартибга солиш инфратузилмасини мустаҳкамлаш, саратон касаллиги билан курашиш бўйича мавжуд салоҳиятни кучайтириш ва путур етказмайдиган назорат тизимини ривожлантириш) амалга оширилиши кўзда тутилган.

Report Page