Раддия

Раддия


Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларнинг Узун туман 12-мактабга алоқаси йўқ

undefined
undefined
undefined

2020 йил 5 сентябр куни Отабек Мелиқулов томонидан ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Ш.Шерматовга йўлланган мурожаатда келтирилган важлар ҳамда “ Бу мактаб Сурхондарё вилояти Узун туманидаги 12-мактаб” деб жойлаштирилган фотосуратлар бутунлай асоссиз ва иғвогарликдан ўзга нарса эмас . Туман халқ таълими бўлими мудири Қ.Расулов ва мактаб директори Н.Ортиқовнинг бизга ёзма равишда тақдим этган маълумоти бўйича мазкур таълим муассасаси ҳудудида ушбу суратларда акс эттирилган бинолар ва “ бобом замонидан қолиб кетган парталар “ мавжуд эмас. Бунга биз томонимиздан тақдим этилаётган суратларни кўриб ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

      12-умумтаълим мактаби биноси 1982 йилда қурилган бўлиб, 624 ўқувчи ўрнига эга. Ҳозирги пайтда 795 нафар ўқувчи таҳсил олаяпти. Навбатлилик коэффиценти 1,2 фоизни ташкил этади.                                                                                                                                                                            2019 йилда вилоят ҳокимлиги томонидан капитал таъмир режасига киритилиб, 3,141 млн. сўмга таъмирланиш режалаштирилган. Бугунги кунга қадар умумий иш ҳажминининг 80% бажарилган.

Мактаб 2 та бинодан иборат. 1-бино 400 ўринли бўлиб, тўлиқ фойдаланишга топширилган. 2-бинода таъмирлаш ишлари бошланади.

Мактабга биргина 2019 йилда 40 дона янги парта ва 8 дона доска берилган.

Отабек Мелиқулов  томонидан ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган суратларга келсак , уларни аслида қаерда олган, бундай абгор аҳволдаги бино ва яроқсиз ўқув жиҳозлари қаерда бор-буни ўзи билади. Балки бу ҳақда жамоатчиликка очиқ ва ҳаққоний маълумот берар.

undefined
undefined
undefined
undefined

Сурхондарё вилояти Халқ таълими

  бошқармаси Матбуот хизмати  

  Қурбон Жўраназаров

Report Page