Рақамли иқтисодиёт ва рамқамли экспортнинг долзарб масалалари
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official1 йилдан ортиқ вақт мобайнида бутун дунёда кузатилаётган пандемик вазият натижасида иқтисодиёт муаллақ холатни, тадбиркорлар эса “карахт бизнес” вазиятларини кузатди. Воқеликларнинг ўзи бизнинг қай томонга қараб ҳаракат қилишимизни аниқ қилиб қўйди. Иқтисодиёт ва экспортни юришида давом қилишимиз учун биз бугун рақамли тизимга ўтишимиз шарт ва зарур. Ўтган 1 йил мобайнида бу бўйича бир қанча Ўзбекистон Республикаси президенти қарорлари ва чора-тадбирлар амалиётга жорий этилди. Демак, қонуний базамиз етарлича. Савол туғилади, нега давлатимизда ҳуқуқий асослар мавжуд бўлса ҳам, олдингидек иқтисодиёт ва экспорт юриб кетганини кўрмаябмиз? Бунинг энг катта сабабларидан бири, амалий ишда тажрибамиз кам экани. Бу боради йўл ҳаритамиз, стратегияларимиз бор аммо, тадбиркорлар бизнеслари юришиб кетишида рақамли иқтисоддан “нима олиш”ни билмаябди. Яъни, уларга аниқ амалий режа ва кўрсатмалар керак. Хозирда ассамблея бу бўшлиқни тўлдириш устида ишламоқда. Бунга батафсил тўхталишдан олдин “рақамли иқтисодиётда, рақамли экспорт” нимага актуал эканини айтиб ўтсам. Бу терминни иқтисодчилар ва соҳа мутахассислари жуда яхши билишади. Бугун биз мавзуни оммага тушунарли бўлиши учун мисоллар билан келтирмоқчимиз. Пандемиядан аввал дунё тадбиркорларинг 50 фоиз рақамли, 50 фоиз классик усулда экспорни амалга оширишар эди. Бугун бу нисбат 70/30 фоиз кўринишида. Афсуски, юртимиз тадбиркорларнинг 95 фоизи ҳалиям экспортнинг классик усулидан фойдаланишмоқда. Ва бу табиийки, экспортимизни тез суратларда ўсишига, маҳсулотларимиз жаҳон бозорларига чиқишига, экспортёр компанияларнинг зарар кўришига олиб келмоқда. Бугун Экспортни классик усулидан фойдаланиш оқибатида жуда катта вақт йўқотишимиз, ортиқча харажатларнинг кўпайиши, ҳаридорлар миқдорининг қисқаришини ва экспорт ҳудудларимиз чегараланганини кўриш мумкин. Рақамли экспортга ўтсак-чи? Бу орқали ўзимиз учун дунё бозорлари географиясини кенгайтирган, кам вақтда кўп экспортга эришган, ҳаридорлар танловини кенгайтирган, халқаро транзит савдо айланмасида иштирок этган, ҳамда иқтисодиётимиз ривожига ҳисса қўшган бўламиз. Бу борада Иқтисодиёт Ассамблеяси ўзининг йўл харитасини тузиб олган ва амалий ишлар бошлаб юборилган. Биргина мисол, халқаро рақамли экспорт лойиҳамизни бир нечта хориж ташкилотлари билан амалга оширмоқдамиз. Логистика бўйича Белгия, халқаро савдолар бўйича Германия, халқаро стандартлар ва сертификатлар бўйича Франция, молия тизими ва ёш тадбиркорлар малакаси ошириш бўйича Малайзиянинг тегишли ташкилот ва компаниялари билан ишламоқдамиз. Яна бир лойиҳамиз дунёнинг йирик экспорт нуқталари ва портларда маҳаллий маҳсулотларимиз омборхоналарини ташкил этиш. Бу борада ҳам амалий ишлар бошланган. Бугунгача дунёнинг 10 га яқин давлатларида “Made in Uzbekistan” брендли маҳсулотларимиз савдо уйларини очдик. Ва навбатдаги савдо уйлари жорий йилнинг июлъ ойи сўнгигача Германиянинг Гамбург портида, Испаниянинг Мадрид шаҳрида, Венгриянинг Будапешт шаҳрида очилади. Биламизки, жаҳонда амазон, тимол, индиан март, али экспресс каби йирик рақамли савдо платформалари мавжуд. Улардан бири бўлган “Алибаба.сом” платформасига, Ўзбекистон бундан бир неча ой илгари расман кириб борди. Афсуски, тадбирокрларимизда бу борада тажриба кам эканлиги, рақамли экспортда амалиётимиз панд бераётгани сабаб платформа имкониятларидан ханузгача тўғри фойдалана олмаябмиз. Бунга ечим сифатида Ассамблея миллий рақамли платформани ишга тушуриш арафасида турибди. “Узбекмарт.сом” деб номланган ушбу лойиҳа ишга тушса, уни йирик халқаро рақамли платформаларга интеграция қиламиз. Натижада, санаб ўтган муаммолар ижобий хал этилади ҳамда миллий маҳсулотларимиз онлайн каталоги вужудга келади. Платформа “БИ2БИ” тамойили асосида ишлайди. Бу ишларни хозирда хорижий компаниялар билан ҳамкорликда амалга оширмоқдамиз. Кейинчалик тизимни юргазиш учун бизга муносиб кадрлар керак бўлади. Айни вақт уларни тайёрлашни ҳам бошлаб юборганмиз. Ассамблея қошида коворкинг маркази ташкил этилган бўлиб, у ерда соҳага тегишли, талаб юқори бўлган кадрларни ўқитмоқдамиз. Келгусида қилинаётган ишлар самара бериши ва қонунчилигмизга зид келмаслиги, тадбиркорлар ва экспортчилар ҳуқуқ ва манфаатларини маҳаллий ҳамда халқаро миқёсда ҳимоя қилиш мақсадида, Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеяси қошида “Халқаро арбитраж суди”га асос солинди. Айни вақтда халқаро арбитраж судининг хужжатлаштириш ва базасини шакллантириш ишлари жадал кетмоқда. Шу ой сўнгигача мазкур лойиҳани ҳам тақдимотини ОАВ вакилларига эълон қилишни режа қилганмиз. Бу иш амалий жараёнларни бошлагач, тадбиркорларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан биргаликда, халқаро шартномалар тузишда кўмаклашади ҳамда тадбиркорларнинг тегишли масалалардаги, халқаро миқёсда кўриладиган суд ишларини Ўзбекистонда кўриб чиқиш имконини беради. Бу эса табиийки, тадбиркорларимизни ортиқча вақт ва нақт харажатларидан сақлайди.
Бундан ташқари Ассамблея қошида халқаро савдо коридорлари лойиҳаси ишга тушади. Бу ерда бир вақтнинг ўзида савдо, суғурта, молия , логистика ва сертификатлаш тизимлари ишлайди. Савдо каридорлари хориждаги бизнес уйларимизга интеграция қилинади ва бунда савдо уйларининг вазифаси маҳсулотлармиз шоурумини ташкил қилиб харидор топишдир. Бу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад экспортчилар аввал, 5 та юқоридаги йўналиш бўйича 5 ташкилотга мурожаат қилган бўлса, янги тизим концепциясига кўра халқаро савдо каридорининг ўзида ишлари битади. Бу лойиҳа мутлоқ рақамлаштирилган бўлади. Ва тадибркор зарурат бўлмас уйида ўтирган холда ишларини битириши мумкин. Мазкур ишлар бевосита экспортчи-тадбиркорларимизда рақамли экспорт маданиятини оширишга хизмат қилади. Ўйлаймизки бу ишлар натижаси бизни кўп куттирмайди ва юртимиз рақамли иқтисодиётига муносиб ҳиссасини қўшади.