РШТЁИМ Бухоро филиали мутахассиси томонидан ошқозон ва 12 бармоқли ичакларига тушган ёт жисмлар мувоффақиятли олиб ташланди

РШТЁИМ Бухоро филиали мутахассиси томонидан ошқозон ва 12 бармоқли ичакларига тушган ёт жисмлар мувоффақиятли олиб ташланди

РШТЁИМ Бухоро филиали

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга берилаётган эътибор натижасида аҳолига малакали ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилиши таъминланмоқда. Тиббиёт соҳасининг барча йўналишида билимли ва тажрибали мутахасислар хизмат қилаётганлиги қувонарли ҳолдир. Айниқса мутахассисларимизнинг ривожланган давлатлар етакчи клиникаларида ўз билим ва тажрибаларини ошириб келаётганлиги ва орттирган тажрибаларни ўз юрти аҳолиси, беморларга тадбиқ қилаётганлиги жарроҳлик соҳасининг такомиллашиб боришига хизмат қилмоқда.

Сўнгги йилларда аҳоли ўртасида  ошқозон, ичак органларига ёт жисмларнинг тушиши содир бўлган  ҳолатлар билан тиббиёт муассасаларига мурожаатлар сони статистик маълумотларга кўра нисбатан кўпайиши қайд қилинмоқда. Ёт жисмларнинг ошқозон, ичак ва бошқа органларга тушиши ҳолатлари  1 ёшдан 25 ёшгача бўлган эркак ва аёлларда кўп учрайди. 

Ҳозирги пайтда ошқозон ва ичак органларига ёт жисмлар тушганда уларни махсус Кам инвазив эндоскопик  қисқичлар ёрдамида олиб ташлаш усули ҳам кенг қўлланилмоқда.

Куни кеча РШТЁИМ Бухоро филиалига 2005 йилда туғилган бемор кўнгил айниши, эпигастрал соҳасидаги кучли оғриқ ва овқат ўтишининг қийинлашишидан шикоят қилиб мурожаат қилди. Анамнезидан у 2 кун олдин кўп тўғноғич ва мих ютганлигини билдирди. Шунингдек, бемор психиатр назоратида рўйхатда туради. Унда ўтказилган рентгенография текширувида ошқозон ва 12 бармоқли ичакда кўп сонли металсимон ёт жисмлар, ФГДС текшируви орқали ошқозоннинг пилорик қисмида катта эгрилигида металсимон кўп сонли 2Х5 см ли металсимон тўғноғич ва михлар борлиги аниқланди. Беморда зудлик билан эндоскопик амалиёт усули мувоффақиятли бажарилди. Хирург эндоскопист А.Ҳайдаров томонидан махсус эндоскопик қисқич “Крокодил тиши” ва махсус эндоскопик илгаклар ёрдамида босқичма-босқич 5 дона металсимон тўғноғич ва 6 дона мих ёт жисмлари бемор ошқозони ва 12 бармоқли ичак бўшлиғидан олиб ташланди.

Ҳозирда беморнинг аҳволи ижобий томонга ўзгариб, ошқозон ичак трактидаги паталогик муаммолар бартараф қилинишига эришилди. 

РШТЁИМ Бухоро филиали Ахборот хизмати.

Report Page