РАДДИЯ

РАДДИЯ


Жорий йилнинг 2 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган“Бир млн сўмлик туннель харажати ўқитувчилардан ундирилди. Энди эса ишлатилмайди дейишяпти” мавзусида чиққан хабар юзасидан  Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида Асака туманидаги 8 – умумтаълим мактабининг ўқитувчилари билан якка суҳбат олиб борилди. Суҳбат давомида мактабдаги дезинфекцион туннел ҳаражатлари педагог ходимлар хисобларидан эмас, умумтаълим мактаби худудидаги иссиқхонадан тушган даромад ҳисобига қопланганлиги, хабарда келтирилганидек дезинфекцион туннелнинг нарҳи 1 миллион сўм эмас балки 200минг сўм эканлиги маълум бўлди. 

 Шу билан бирга, пандемия даврида ўқув йили бошланишини инобатга олиб, Андижон вилоятидаги барча умумтаълим мактаблари учун марказлашган ҳолда, пирометр, хлор, дозатор ҳамда антисептиклар етказилишини маълум қиламиз. 

 Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар ўз тасдиғини топмади.


Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси 

матбуот хизмати

Report Page