ROI нима, ёҳуд “маркетологлар эслатмалари”.

ROI нима, ёҳуд “маркетологлар эслатмалари”.


ROI аббревиатураси Return On Investment, яъни инвестицияларни қайтариш коэффициенти маъносини англатади. ROI формуласини молиячилар ва потенциал инвесторлар жуда яхши кўришади – улар, бизнесга киритилган маблағлар қанчалик рентабелли эканлигини кўрсатиб туради.


Бугун инвестицияларни қайтариш коэффициенти интернет-маркетологлар ва онлайн-лойиҳаларнинг эгалари томонидан фаол қўлланилади. ROI ёрдамида реклама кампанияси самарадорлиги, шунингдек, маълум бир маҳсулотлар ёки бутун бир гуруҳ товарларнинг ҳаётга лаёқатлилигини ҳисоб-китоб қилиш мумкин.


ROI ҳисоби вариантлари бутун бир дарсликка етади. Лекин биз иккита оддий формулани кўрсатамиз, сиз уларнинг маълумотларини солиштириб қайси йўналишда олға ҳаракатланишни аниқлаб оласиз.


1. ( даромад – маҳсулот танннарҳи )/инвестициялар миқдори*100%.


2. Давр охирига инвестициялар миқдори+(танланган даврдаги даромад-киритилган инвестициялар миқдори)/ўзлаштирилган инвестициялар миқдори.


Биринчи ҳолатда сиз умумий маълумот оласиз: агар натижада 100 дан ошадиган рақам ҳосил бўлса, ҳаммаси аъло, киритилган сармоя ўзини ўзи қоплайди. Агар камроқ бўлса – яна ўйлаб кўриш ва ғоя устида ишлаш керак.


Иккинчи формулада активларга эгалик вақтидаги даромадларни акс эттирувчи вақт кўрсаткичи эътиборга олинади.


Агар келиб чиққан рақамлар сизни қониқтирмаса, бош қотириш учун мавзу бор деяверинг. Ҳар доим, ҳар ерда санаб юриш керакми?


Йўқ, ҳар доим эмас. Ҳаммаси вазияатга боғлиқ. Айни пайтда, аниқ рақамлар бўлмаса, креатив фикрлар ҳеч кимни қизиқтирмайди ва буни эътиборда тутиш керак.


Бизнес қил – лекин санашни унутма!


#стратегия

https://t.me/Ishbilarmonlar

Report Page