РИВОЯТ ҲАҚИДА 

РИВОЯТ ҲАҚИДА 

(@Savollar_kanal 4136-савол)

Ассалому алайкум! Ривоят қилинишича бир киши ҳазрати Абу Бакр Сиддиқни ҳақорат қилди. Пайғамбар алайҳиссалом ҳам ўша жойда эдилар. У зот бўлаётган воқеадан ажабланиб, ҳатто табассум ҳам қилдилар. Ҳалиги кимса ҳақоратни жуда кўпайтириб юборгач Абу Бакр ҳам унга бир-икки оғиз гап билан жавоб қайтардилар. Шунда Набий алайҳиссаломнинг жаҳллари чиқди ва жойларидан туриб кетдилар. Абу Бакр ҳам ортларидан эргашиб: Эй Аллоҳнинг Расули, у мени сўкканида индамай ўтирган эдингиз, баъзи сўзларига жавоб қайтарганимда эса ғазабланиб туриб кетдингиз? – дедилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: – Олдин ёнингда бир фаришта туриб, ҳақоратларни сендан қайтараётган эди, бир-икки сўз айтганингдан кейин фаришта кетиб, шайтон келди, мен шайтон бор жойда ўтирмайман, – дедилар. "Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан Шу ривоятдан жуда тасирландим. Бу саҳиҳми? 

ЖАВОБ: 

- Ва алайкум ассалом! Ҳа. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати 



Report Page