РЕЖАДАГИ ИШЛАР АМАЛДА

РЕЖАДАГИ ИШЛАР АМАЛДА



“Bekоbodtumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги 29555 та хонадон табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаб келинмоқда. Шундан 2714 та хонадон суюлтирилган газ истеъмолчилари ҳисобланади.

“Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали томонидан Бекобод туманидаги истеъмолчиларга 2020 йил учун 397,165 тонна суюлтирилган газ ҳажмлари етказиб бериш режалаштирилиб, амалда 405,960 тонна ёки 126 фоиз миқдорда суюлтирилган газ ҳажмлари етказиб берилди. Бугунги кунда суюлтирилган маиший газ баллонлари Бекобод туман ҳокимлиги ва “Bekоbodtumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан келишилган ва тасдиқланган режа-график асосида етказиб берилмоқда. Истеъмолчиларга суюлтирилган газ баллонларни етказиб беришда иккита “ISUZU” русумли махсус автомашиналар ажратилган бўлиб, чекка ҳудудларда жойлашган аҳоли хонадонларини узлуксиз суюлтирилган газ билан таъминлаб келмоқда.

“Bekоbodtumangaz”газ таъминоти бўлими балансида жами 6688 та маиший газ баллонлари мавжуд бўлиб, шулардан 6468 донаси истеъмолчиларга ижара шартнома асосида етказиб берилган. Ҳозирда 305 та хонадон ID карталар билан таъминланган бўлса, 2154 та маиший газ балонларига махсус бар кодли стикерлар ўрнатилди. ID карталар истеъмолчиларга тарқатилиб, стикерларни маиший газ баллонларига бириктиришдан асосий кўзланган мақсад, суюлтирилган газ ҳажми ва маиший газ баллонларини ҳисобини тўлиқ автоматик равишда базадан назорат қилиш, истеъмолчиларга қайси вақтда суюлтирилган газ баллонлари етиб борганини назорат қилиш имкониятини яратишдан иборат. Бир сўз билан айтганда, бу тизим истеъмолчи ва таъминотчига ҳам қатор қулайликлар яратади.

“Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

 

 

 

 





Report Page