РЕСПУБЛИКАМИЗНИНГ ЭНГ ЧЕККА ЎЛКАСИДА “АДЛИЯ САЙЛИ”

РЕСПУБЛИКАМИЗНИНГ ЭНГ ЧЕККА ЎЛКАСИДА “АДЛИЯ САЙЛИ”


2021 йилнинг 30 март куни Нукус шаҳрида аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан «Адлия сайли» ташкил этилди.

Бугун барча давлат органлари ва ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари «Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиш керак» шиори остида Адлия сайлида иштирок этиб, аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатди.

Ташкил этилган тадбир тўлиқ карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказилди. Бу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Қорақалпоғистон Республикаси худудий бошқармаси ҳам фаол иштирок этди ва Нукус шаҳрининг бир нечта фуқароларига адвокатлар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Мазкур тадбирда фаол иштироки ва ташкилий масалаларда амалий кўмак берганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Қорақалпоғистон Республикаси худудий бошқармаси бошлиғи Б.Арзымбетовга Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири томонидан фахрий ёрлиқ топширилди ва миннатдорчилик билдирилди.

Бундан ташқари “Адлия сайли” ҳақида ва адвокатлар томонидан фуқароларга ҳуқуқий кўмак кўрсатиш юзасидан бошқарма маслаҳатчиси Ф.Романов маҳаллий телевидение учун интервью берди.

https://paruz.uz/post/respublikamizning-eng-chekka-lkasida-adliya-sayli

Қорақалпоғистон Республикаси

ҳудудий бошқармаси томонидан

берилган маълумот асосида


Report Page