РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ АДЛИЯ САЙИЛЛАРИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ АДЛИЯ САЙИЛЛАРИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА


2021 йилнинг 30 март куни, Сурхондарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Халқ қабулхонаси, ИИБ, ДХХ, Давлат хизматлари агентлиги, ФХДЁ, нотариал идоралар, Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаси иштирокида, Президентимизнинг "Давлат органлари давлатга эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилади" шиори остида, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада ошириш мақсадида, “адлия сайли” бўлиб ўтди.

Адлия сайлида адлия ва бошқа давлат органлари томонидан фуқароларни қабул қилиш, фуқароларга ва иштирок этаётган ёшларга ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида, уларни қизиқтирган мавзу ва айрим масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, ёшлар ўртасида мусобақалар ташкил этилди ҳамда мусобақа ғолибларига эсдалик совғалар берилди.

Тадбир доирасида, вилоят ОАВ ходимлари иштирок этиб, унда адвокатлардан К.Шарипов ва С.Сафаровалар бугунги тадбир ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир сўнггида, Адлия бошқармасининг бошлиғи, С.Сатторов барча иштирокчиларни табриклаб, ўз миннатдорчилигини билдирди.

Адлия сайли якунида мусиқали чиқишлар намойиш этилди.

https://paruz.uz/post/respublikamiz-bylab-adliya-sayillari-izin-davom-etmoda-2


Report Page