РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

June 04, 2020

2020 йил 15 июндан бошлаб 🟢 “яшил” ва 🟡 “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилмоқда:


❗️УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ объектлари фаолиятига.

Шу билан бир қаторда умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар сифатида қуйидагилар белгилаб қўйилди:

🚫 банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

⏳ фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;

🚧 столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш; 

👨‍👩‍👧‍👦 бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш; 

😷 ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши; 

🚿 ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;

Манба: https://t.me/koronavirusinfouz/4053

Report Page