РАҲМАТ БОБОЖОН
https://t.me/vaqt_manzili* * *
Тун.
Қайдадир нимадир чархланаётир,
совуқ кузатади ҳайъати нужум.
Боғлар ёлғизликдан оҳланаётир,
ғамгин толеъйини ўқийди гужум.
Инжа қайғуларнинг юзидай ёруғ
бир оғриқ юракни айлар татаббу.
Чархланган руҳимга урилгувчи тиғ,
эҳтимол ажалнинг болтасидир у.