РАССОМ ТУЗ: МИНГ БИР КИТОБ ОРТИДАГИ БОНАПАРТ КИМ?

РАССОМ ТУЗ: МИНГ БИР КИТОБ ОРТИДАГИ БОНАПАРТ КИМ?


Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек тилида таржима қилиб чоп этиш лойиҳаси ортидаги “уруш-қиришлар жангномасини” ëзиб Элтузда улашди.

Бу мавжуд низога Кирпининг кўз қараши эди. Бу қарашлар 1000 китоб менежерлари Хуршид Йўлдош ва лойиҳа ташаббускори Меҳриноз Аббосованинг Элтуз мухбирига айтиб берган жараëндан фарқланади.

 

Мен ўқиган чизма геометрия фанига кўра¸ жисм ва предметлар қараш нуқтасига қараб ўзгаради. Минорага тепадан қарасангиз нуқта бўлиб кўринади. Лондонда ўқиганим журнлалистик тренингда эса “мутлақ ҳақиқат тушунчаси баҳсли экани¸ журналист мана шу энг тўғри дея байроқ кўтармай¸ ҳақиқатларни ўқувчи билан биргаликда излаши кераклиги” уқтирилган эди. Урганчлик Қаландар Тахта деган файласуф “ Ҳар қандай низо тагида ë пул ë хотин киши” бўлади деб айтган.

 

УРУШНИНГ XАМИРТУРУШИ

Аввалига ҳаммаси гуллик-гулистонлик эди. Мана Президент қарори. Мана пул. Китобларни таржима қилиб муқовалаб “ўламан саттор, китоб ўқийман” деган ëш авлод қўлига тутқазиш. Пул ҳамма нарсани ҳал қилади дейилади. Лекин аши пулди ишлатадиган одамам керак.

 

Аснода 37 миллион нуфуслик Ўзбекистонда китоб чиғора оладиган фақат битта “ҳазрат” бор деган афсона тўқилди. Билишимча бу чўпчакни шоира Меҳринознинг ўзи тўқиб ўзиям ишониб кетган. (Шоиралар чўпчак тўқимаслиги жоизлигини тушунгандирсиз.)

 

Хуллас бу хазрат олдин бошқа бир нашриëтда ишлаб донг чиғорган Хуршид Йўлдош эди. Элтуз мухбири Хуршид Йўлдош билан суҳбатда унинг ҳақиқатдан ҳам китоб нашри соҳасининг яхши мутаҳасиси эканига ишонч ҳосил қилди.

 

Айни пайтда Элтузда Хуршид Йўлдошнинг олдинги ишлаган нашриëтларда ҳам худди шу шаклдаги жанжал марказида қолганига оид иддаолар бор. Уни “ҳазрат” деб аташни Меҳриноз жорий қилган. (Танқидга муҳтож иш). Одатда бундай лойиҳаларга муқобил бир нечта номзод кўрсатилиб “лойиғи” танлангич эди. Бу сафар бундай бўлмади. “Худо бир – Хуршид ҳазрат бир” дейилди. (Қоида бузилиши шу нуқтадан бошланди.) Бошлиқ Алишер Саъдуллаев ҳам ишонди.

Матбуотда ваъдани каттаси берилди. 2024 йили 50та китоб чиқади деб миллионлаб ëшлар “зўр карвон йўлида етим бўтадек” кутиб ўтиришди. Йил адоғига етди. Биттаям китоб чиқмади.


50 та китоб ўрнига Лойиҳа менежери Хуршид Йўлдошнинг “мен яхшиману аммо менежмент ëмон” деган твити чиқди. Пахтани тицак тивити чиқади. Лекин твит бу тармоқдаги ижтимоий медиа бутоғи. Менежернинг “менежмент ëмон” деб ëзиши бу “ўзим ëмонман” деган маъно беради.

 

Хуршид Йўлдошнинг ўзи Элтуз мухбири билан суҳбатда китобларнинг авторлик ҳуқуқларини олиш ишлари кечиккани ортидан таржималар апрель ойида бошланиб пировард китоб холига келиши пайсалга солинганини тушунтириб берди. Айни пайтда бу 50 та китоб нашрга тайëр қилиб қўйилган.

 

Минг китоб лойиҳасидаги уриш-қириш жангномасини Кирпи қойилмақом қилиб ëзди. Қисқа мазмуни “лойиҳа менежери Хуршид Йўлдошга Мехриноз сени мартабанг пасаяди деган¸ улли ëшулли Алишер Саъдуллаева эса ўлимдан ҳаварим бор бундан ҳаварим йўқ деган”. Шунга ўхшаш классик жанжал. Одатда бонапартизм касалига дучор бўлиб ўзларини ноëб кадр деб ишанворганлар билан доим бўладиган ишкал.


 Айни паайтда Хуршид Йўлдошев ижодий раҳбар сифатида қолишга рози экани ва молиявий раҳбарлик алоҳида бўлса маъқуллигини тушуниб етган.

Котлет бошқа, пашша бошқа.

 

Бу ишкалнинг Меҳриноз тилидан баëн қилинган талқини мана бундай.

1. Лойиҳада мазмунан ва сифат жиҳатдан ҲEЧ ҚАНДАЙ ўзгариш йўқ.
2. Лойиҳада молиявий ва ташкилий масалалар бўйича алоҳида менежер лавозими жорий қилинди.
3. Ижодий сифатга жавоб берадиган менежер алоҳида бўлди. (Олдин бу икки лавозим битта одам, яъни Хуршид Йўлдош қўлида жамланган эди.)
4. Лойиҳанинг ҳозирги менежери Хуршид Йўлдошга ижодий сифатга масъул менежер бўлиб қолиш (ойлик иш ҳақи миқдорини ўзгартирмасдан, сақлаб қолган ҳолда), таклифи берилди.

Бу бутун дунë китоб босиш амалиётидаги иш.

Контентнинг ижодий қисми ва махсулот ишлаб чиқариши билан боғлиқ ташкилий молиявий ишлар айрилади. Котлетдан пашшани ажратиб олинади.

 

Аммо Хуршид Йўлдош хейтерлари назарида бу холат “Ўз подшохлигининг ярмини йўқотиш” деб билинган ва дод-вой бошланган. Боя айтганимдек классика бу. Лойиҳа бошида қилинган хато учун тўланаëтган бадал эди.


Бизнесдаги “ўзгартириб бўлмайдиган кадрлар йўқ” деган қоидага шак келтирганлар дўзах азобини бу дунëда кўради. Хўш китоб тахрири бўйича “ашинча иши” бўган одамга унинг молиявий қисми нега керак. Гап бюджетдан ажратилган 20 миллиард сўмни ҳаражат қилиш ҳақида кетаëтган бир пайтда ҳар ким ўзини бол тутган одамдай ҳис қилади. Бол тутган бармоғини ялайди деган мақол бор аннақса.

ҲАР ҚАНДАЙ НИЗО ТАГИДА МОЛИЯВИЙ ИЛИНЖ ËТАДИ


Урганчлик Қаландар Тахтанинг “Ҳар қандай низо тагида молиявий илинж ëтади” деган гапидан келиб чиқиб текширув бошласак. Дарров айтаман Хуршид Йўлдошни ҳеч ким қўлида қопи билан ўғирлик устида ушламади. Хуршид Йўлдошнинг ўзи ҳам “ғоя одами экани¸ лойиҳанинг моддий тарафига қизиқмаслигини” урғулади.

 

У билан ишлаган ўнлаб одамларнинг иттифоқ қилишича бу одам “ўзини Худо деб биладиган¸ арогант¸ инжиқ ва жанжалкаш ҳамда ўта ëмон менежер”. Шу билан бирга уни интроверт¸ инжиқ файласуф¸ яхши йигит ¸ яхши муҳаррир, ягона биладиган нарсаси “китоб контенти” ва у пул қилиш учун схема ишлатадиган одаммас дея айтишди.

 

Агар Элтуз тасарруфида Хуршид Йўлдошнинг 3 ой олдин “очилган” нашриëт билан ëзишмалари бўлмаганда мақола шу ерда тугарди. Бу ëзишмалар Ғарб бизнес тилида “манфаатлар тўқнашуви” дея малакаланган бўларди.

 

Элтуз суҳбатлашган манбага кўра бу нашриëт 100 китоб лойиҳасида менежер бўлиб ишлайдиган Мағфиратбегим Азизова тарафидан унинг илгари “Тирилиш” нашриëтида ишлаган таниши Муҳаммад Амин номидан “очилган”


Давлат ажратган пулга китоб чиқариш шу давлатдаги матбаа корхонасига шаффоф тарзда тендер асосида амалга ошуви керак. “Минг китоб” лойиҳасида ҳазрат мақомида бўлган Хуршид Йўлдош ҳеч кимга билдирмай 3 ой олдин буюк эҳтимолда атайлаб Муҳаммад Амин деган ўлик жон номидан очилган “Ëғду” нашриëтининг ҳақиқий очувчиси ва айни пайтда 1000КИТОБ лойиҳа офиси муҳаррир-кординатори ҳам. Мағфиратбегим Азизова билан ëзишма обориб китобларни ўша “янги очтирилган” нашриëтда бострилиши маслаҳатини қилиб ўтиради.

Ана, 23 ноябрда қарор чиқяпти, бу 24 январда ишга келяпти, апрелда Мусаффо нашриётга айланяпти, майда “Ёғду” илк пайдо бўляпти, логоси ишланяпти, июлда у билан қарийб ярим мидлиардлик шартнома қилиняпти ва бунга ок деган лойиҳа менежери бугун “алоқам йўқ” деб твит ёзяпти. Жуда қизиқ


Иддаога кўра¸ Хуршиднинг “нашриëтга ëн босаëтгани” бўйича шубҳа билдирилганида у “умуман бу нашриëтга алоқам йўқ деб қасам ичганлиги айтилади. Амалда тескариси юзага чиқққан. Айнан шундай суъистеъмолчилик ҳолатини олдини олиш учун ҳам менежментда “қудратлар айрилиши” зарур. Чунки гап давлат маблағини тасарруф қилиш ҳақида кетмоқда. Билишимча, бу масала ўзаро фикр алмашиш йўли билан ечимини топаëтир. Натижаларни кутамиз.



ҚАДИМЧИЛАРНИНГ АЁЛГА ҲУЖУМИ

Энди урганчлик файласуф Қаландар Тахта айтган иккинчи омил ҳақида ҳам ўйлаб кўрайлик. “Низо хотинлар боис чиқади” деган иддао. Мавзуни ўрганиш чоғида китоб чиқариш¸ нашриëтчилик соҳаларида муҳофазакор эркаклар патриархати устивор мақомда эканлигини кўрдим.

 

Нашриëтлар хотин қизларга диний рамка билан қараб “булар яримта мақлуқ¸ иккитасининг гувоҳлиги зўрға битта эркак гувоҳлиги билан тенг бўлади” дейдиган қадимчилар салтанатига айланган. Бу қадимчилар назарида хотин-қизларни кимдир орқасида туриб ўйнатиб ўтиради. Минг китоб лойиҳаси менежери Меҳринозга қарши “У эри Ҳушнуд Худойберганов қўлидаги қўғирчоқ” деган иддао дашномлар ҳам шу қадимчилик заминида ўсиб чиққан.

 

Ҳушнуд мажлисда хотинини тарафини олиб “кўтингни йиртаман” дегани бўйича ҳали ҳеч ким менга аудиони эшиттириб бермади. Эртадан кечгача барча бир-бирини “запис” қилиб ëзиб олиб юрадиган жамият учун “нонсенс” бу.

ХУЛОСА


Яна бошидаги гапга қайтаман. Президент қарори бор. Пул ажратилган. Аммо ваъда қилинган 50та китоб 2024 йилда чиқмади. Кўрганимиз ишкал¸ уриш-жанжал ва ëқа йиртиш бўлди.

 

Булар бир-бирисининг ëқасини қўйвориб, ўз ишига фокусланиши учун қудратлар айрилиши керак. Бу эса Хуршид Йўлдошнинг 2024 йил 31 декабрда тугаб бўлган меҳнат шартномасини давом эттириш ëки эттирмаслиги масаласидир. Элтуз билан суҳбатлашган барча тараф вакиллари президент қарори амалга ошиб миллат учун зарур китоблар чоп қилиниб эгасига етиб бориши зарурлигини айтишди.

 

Бу ўринда Меҳриноз Аббосова ва Хуршид Йўлдошнинг орттирган тажрибасининг самарага айланиши барчани қониқтирадиган нуқта ўлароқ кўринади.

Китобни севиш орамизддаги тафовут¸ келишмовчилик¸ нафрат ва муҳаббатдан устун.





Report Page