ҲИСОБОТ

ҲИСОБОТ

Жалақудуқ тумани прокуратураси

Жорий йилнинг 21 декабрь куни “Daryo” ижтимоий тармоғи орқали ““Prezident farmoni xalqqa qarshi ishlatilmoqda”. Andijonlik fermerlar Jalaquduq tumani hokimligidan shikoyat qildi” эълон қилинган танқидий маъқола юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Жалақудуқ тумани  ҳокимининг 2021 йил 8 январда қабул қилинган туман ҳокимининг “Туман ҳокимлиги захира ер майдонлари бўйича фермер хўжаликларини ташкил этиш тўғрисида”ги 5-қ сонли қарорига асосан, 23 февраль куни “Жалақудуқ ҳаёти” газетасининг №6-сонида лойиҳалар эълон қилинган.

Мазкур эълонга асосан, туман ҳокимлиги хузуридаги ер бериш (реализация қилиш) комиссияси томонидан туманда фермер хўжаликлари ташкил этиш истагида бўлган талабгорларни хужжатлари қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 53-моддаси ва “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига асосан тендер танловлари ўтказилган.

Танлов ғолибларига кўрсатилган лойиҳалар бўйича ер майдонлари ажратиб берилган лекин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8 июндаги ПФ-6243 сонли Фармони билан ер фақатгина аукцион орқали ажратилиши белгиланиб, туман ҳокимларининг бу борадаги ваколатлари бекор қилинганлиги сабабли ғолибларга туман ҳокимининг тегишли қарорлари расмийлаштирилмаган.

Шунга қарамасдан барча фермерлар белгиланган ерларидан фойдаланиб келмоқда.

Ҳозирда туман ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар билан ушбу фермерларни ер майдонларини қонунийлаштириш бўйича ишлар амалга оширмоқда.

Ушбу холат бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз.

Report Page