РАСМИЙ МУНОСАБАТИ
Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг Ахборот хизмати
Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг нашри «Чирчиқ тонги» газетасининг 2022 йил 16 сентябрдаги 36-сонида чоп этилган “Куйинганимни айтайми ё суйинганимними”? деб номланган мақола муаллифи Ғофуржон Валиевнинг мурожаати юзасидан Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг РАСМИЙ МУНОСАБАТИ
Мурожаатда Чирчиқ шаҳрида жойлашган “AXIS-ATLANT” диагностика ва даволаш маркази ёнгинасидан Тошкент-Чорбоғ автомагистрали ўтганлиги, тиббиёт даволаш маркази жойлашгани ҳақида ҳайдовчиларни огоҳлантирувчи йўл белгиси мавжуд эмаслиги ва натижада, йўлдан ўтадиган автомобилларнинг шовқин-сурони беморларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётганлиги билдирилган.
Шуни айтиш жоизки, мурожаатчи ёки “AXIS-ATLANT” диагностика ва даволаш маркази раҳбарияти мазкур масала юзасидан Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг мутасадди ходимларига мурожаат этмаган.
Бироқ, Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг мутасадди ходимлари ушбу масалани ҳал этиш юзасидан тиббиёт муассаси мавжудлигини билдирувчи белгини белгиланган муддатда ўрнатилишини маълум қилади.