РАСМИЙ МУНОСАБАТ!!! Барчани ташвишга солган чиқиндилардан халос бўлишни имкони борми???

РАСМИЙ МУНОСАБАТ!!! Барчани ташвишга солган чиқиндилардан халос бўлишни имкони борми???

https://t.me/ekoqash

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрига кириб келиш чегараси яқинида Чироқчи туманига қарашли 17 гектардан зиёд майдонга Қарши шаҳридан олиб чиқилаётган чиқиндилардан шамол йўналиши бўйлаб сочилган целлофан пакетларнинг атроф-муҳитга зарар етказаётгани ва ҳудуд ҳуснига доғ бўлаётгани блогерлар томонидан акс эттирилган видео ва расмлар тарқалди.

Россиядан келган блогер, Костя видеолавҳада Қарши-Самарқанд йўлининг икки томонига целлофан пакетлар сочилгани, ундан бадбўй ҳид таралаётганини қайд этиб, масъул ташкилотларнинг бефарқ эканини айтиб, Қарши шаҳри яқинидаги чиқинди уюмларини тозалашга ҳаракат қилган видеони ўзининг Фесбук саҳифасига жойлади. Видеода Россиялик блогер бошқа ҳеч бир сайёҳ бу пакетларни кўришини истамаётганини айтган.

Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида бугун Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят “Тоза ҳудуд” Давлат унитар корхонаси, вилоят Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда “Эко Транс” МЧЖ ҳамкорлигида ҳашар бошланди. Ушбу ҳашардан кўзланган мақсад, сочилиб кетган чиқиндиларни териб олиш, уни қайта ишлаш, кўмиш ва зарарсизлантириш. 200 дан ортиқ хашарчилар томонидан целлофан пакетлар битталаб терилиб, махсус машиналарга ортилаяпти. Йиғилган чиқиндиларни ташиш учун 10 та махсус техника ва бульдозер жалб этилган. Хашар хали давом этмоқда.

Қарши шаҳар назорат инспекцияси ходимлари томонидан ҳудудда назорат кучайтирилиб, ноқонуний чиқинди тўккан автомашина ҳайдовчиларига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилмоқда. Мурожаатдаги ҳудуд “Эко Транс” МЧЖ га қарашли бўлиб, чиқиндилар вақтида кўмилмаганлиги учун масъул ходимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг тегишли қисмлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Қашқадарё вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати