РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда “Фарғонада ЙҲХБ инспекторлари ҳайдовчига нисбатан ноқонуний маъмурий баённома тузгани учун жавобгарликка тортилди” сарлавҳали хабар эълон қилинди.
2021 йил 8 декабрь куни “Нексия 2” русумли автомобил ҳайдовчиси А.Б Фарғона шаҳар Бозор йўли (эски Х.Хакимзода кўчаси) кўчасидаги “Ихлос” савдо мажмуаси олдидаги пиёдалар йўлагида ҳаракатланиб, ушбу йўлакда автомобилини қолдирганлиги учун ЙПХ инспектори сафдор А.Ахмаджонов томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-моддаси 1-қисмига асосан ва шу куни ЙПХ иснпектори сафдор Э.Бегматов эса 3.27 “Тўхташ тақиқланади” йўл белгисига амал қилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128х6-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштиришган. Ҳайдовчи А.Б ЙПХ инспекторларининг ушбу ҳаракатларидан норози бўлиб Фарғона шаҳар судига ариза билан мурожаат қилган. “Бозор йўли” кўчасида пиёдалар йўлаги мавжуд бўлиб, у қатнов қисмидан 1.4 сидирға чизиғи билан ажратиб қўйилган ва 3.27 “Тўхташ тақиқланади” йўл белгиси ўрнатилган бўлсада(юқоридаги фотосурат ҳайдовчи А.Бга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган вақтда олинган), 2021 27 декабрь куни Фарғона шаҳар суди, ҳайдовчи А.Бнинг аризасини қаноатлантириб, унга нисбатан тузилган маъмурий баённомаларни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилган.
Шунингдек, Ҳайдовчиси А.Б 2021 йил 24 август куни айнан Фарғона шаҳар “Бозор йўли” кўчасидаги “Ихлос” савдо мажмуаси олдида 3.27 “Тўхташ тақиқланади” йўл белгисига амал қилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128х6-моддасига асосан тузилган маъмурий баённомага асосан белгилан жарима суммасини камайтириб беришлик юзасидан Фарғона шаҳар судига мурожаат қилиб, ўз аризасидан қоидабузарлигини тан олганлигини, айбига тўлиқ иқрорлигини маълум қилган ва Фарғона шаҳар суди 2022 йил 18 февраль куни унинг бу важларини инобатга олган ҳолда унга нисбатан белгиланган жаримани камайтириш ҳақида қарор қабул қилган.
Шундан сўнг ҳайдовчи А.Б фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъво ариза киритган ва фуқаролик суди Фарғона шаҳар судининг қарорига асосан унинг даво аризасини қаноатлантириб, хар иккала ЙПХ инспекторидан 3 миллион сўмдан маънавий зарар ундириш хақида қарор қабул қилган.
Ҳозирда Фарғона шаҳар жиноят ишлари бўйича судининг тузилган маъмурий баённомаларини бекор қилиш ҳақидаги қарори юзасидан Фарғона вилояти ИИБ томонидан вилоят прокуратурасига мурожаат қилинган ва вилоят прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб бормоқда.
Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати