РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жондор туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Жорий йилнинг 14-декабрь куни ижтимоий тармоқлар орқали “Бухорода 13 ёшли мактаб ўқувчиси аммасининг ўғлидан фарзандли бўлди” сарлавҳаси остида материал эълон қилинди.

Ушбу хабар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ҳолат 2021 йил 12 ноябр ҳолатида мактаб директори томонидан аниқланиб, туман Халқ таълими бўлими мудири ҳамда тиббиёт бирлашмасига билдирилган. Тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан текширилиб, ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига маълум қилинган.

Мазкур ҳолат туман Халқ таълими бўлими мудири иштирокида директор ҳузурида атрофлича муҳокама қилиниб, раҳбар-ходимларга интизомий чора кўрилган.

Ижтимоий тармоқларда қайд қилинган хабарда “Jondor tumani xalq ta’limi bo‘limi mudiri Latofat Jo‘rayevaning so‘ziga ko‘ra, 2008-yilda tug‘ilgan Sh.M. Buxoro shahrida yashovchi ammavachchasi R.T. bilan ishqiy munosabatda bo‘lib yurgan.” дея нотўғри маълумот берилган. Шунингдек, фарзанд аммасининг ўғлидан эканлигига ҳам етарлича асос йўқ. Чунки, айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жондор туман ҳокимлиги ахборот хизмати




Report Page