РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

https://t.me/ekoqash

“Чирокчи тумани Хўжа Aбдужаббор қишлоғида ер асталик билан чўғ бўлиб ёнишда давом этмоқда. Ёниш ер тагидан чиқаябди. Ёнишни тўхтатиб бўлмаябди. Ёниш нимадан ёки Нима учун эканлиги номаълум. Ёмғир ёғганда кучаяди дейилмоқда” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди.

 

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза   қилиш бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Чироқчи туман “Янгиқурилиш” МФЙ Хўжа Абдужаббор қишлоғи ҳудудидаги ердан чиқиаётган тутун Чироқчи туман назорат иснпекцияси инспекторлари, туман фавқулотда вазиятлар бўлими, Ҳудудгаз таъминот туман филиали ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш жараёнида тахминан 0,10 га ер майдон аввал ёниб ўчганлиги ва ҳозирда кунда тахминан 0,01 га ер майдони устидан тутун чиқиб атрофга бадбўй ҳид тарқалаётганлиги кузатилди.

Ўрганиш давомида ушбу қишлоқда яшовчи оқсоқоллар бу жой тахминан 50-70 йиллар олдин чуқурлик жой бўлиб, қамишзор бўлганлиги ва йиллар ўтиб қамишлар устига тупроқ ёпилиб кетганлиги таъкидланди.

Ушбу ҳолат бўйича Геология соҳаси мутахассисларининг ўрганиш ўтказиб хулосалари тақдим қилингунга қадар, дастлабки хулоса ер остидаги қолиб кетган қамишлар қизиши ва чириши натижасида ушбу ҳолат юзага келганлиги бўйича дастлабки хулоса қилинди.

Ҳолатни ўрганиш ишлари давом этмоқда, ўрганиш якунлари бўйича батафсил маълумотларни тақдим этамиз.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇

https://t.me/ekoqash

 



Report Page