РAСМИЙ МУНОСAБAТ

РAСМИЙ МУНОСAБAТ

t.me/Qashkadastrpress

Телеграм мессенжеридаги "Сиздан телеграм" ижтимоий тармоғида "1950 йилдан буён Ғафур Ғулом кўчасидаги 6-уйда яшайман. Ўғлим бу уйдан 30 йил аввал чиқиб кетган, ҳовли учун ҳеч нарса қилмаган. Aммо уй ҳужжатларни олиб қўйиб бермаяпти" мазмунидаги мурожаат Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси Қарши шаҳар филиали томонидан ўрганиб чиқилди.


 Ўрганиш натижасида видео мурожаатда айтилаётган уй-жой яъни Қарши шаҳар Ғ.Ғулом МФЙ Ғ.Ғулом кўчасида жойлашган 6-уй жойнинг ер участкаси дастлаб марҳум Фазилов Ташга Халқ депутатлари Қарши посёлкаси кенгаши ижроия қўмитасининг 15.06.1953 йилдаги № 5-сонли мажлис баённомасига асосан ажратилганлиги аниқланди.


Фазилов Ташнинг вафотидан сўнг Қарши шаҳар Иккинчи давлат нотариал идораси томонидан 07 январ 1998 йилда реестр № 1-17 сон билан тасдиқланган васиятномага асосан, 9 март 2007 йилда вафот этган Фазилов Ташнинг васиятномасида кўрсатилган мулкининг 1/2 (иккидан бир) қисмига Фазилов Фарход Ташевичга 7 январ 2009 йилдаги реестр № 81 сонли Васиятнома бўйича ворислик ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома берилиб, давлат рўйхатидан ўтказилган.


Қарши шаҳар Иккинчи давлат нотариал идорасининг 26 центябр 2012 йилдаги реестр № 8619 сонли Мулкга эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномасига асосан марҳум Фазилов Ташнинг беваси Қарши шаҳар Ғ.Ғулом МФЙ Ғ.Ғулом кўчаси 6-уйда яшовчи (мурожаатчи) Aхмедова Таирага биргаликдаги никоҳдаги ҳаётлари давомида орттирилган мулкнинг 1/2 (иккидан бир) қисми мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлиги тасдиқланиб давлат рўйхатидан ўтказилган.


Фуқаро Aхмедова Таира ўзига тегишли бўлган Қарши шаҳар Ғ.Ғулом МФЙ Ғ.Ғулом кўчаси 6-уйнинг 1/2 (иккидан бир) қисмини набираси Қадирова Дилафруз Полвановнага 14 октябр 2012 йил реестр № 9072 сон билан қайд қилинган Турар-жойнинг 1/2 қисмини ҳадя шартномасига мувофиқ ҳадя қилган.


 Фуқаро Қадирова Дилафруз Полвановна эса ўзига тегишли бўлган Қарши шаҳар Ғ.Ғулом МФЙ Ғ.Ғулом кўчаси 6-уйни Фазилов Фарход Ташевичга 8 июн 2015 йил реестр № 1-5957 сон билан қайд қилинган Уй-жойнинг ҳадя шартномасига мувофиқ ҳадя қилиб берган.  


Шундан сўнг Қарши шаҳар Ғ.Ғулом МФЙ Ғ.Ғулом кўчаси 6-уйнинг тўлиқ қисми Фазилов Фарход Ташевич номига кадастр хужжати расмийлаштирилиб давлат рўйхатидан ўтказилган.


Ҳозирги кунда ушбу турар жой Фозилов Фарход номида қайд этилганлигини маълум қиламиз.


Бошқарма матбуот хизмати


Report Page