РAСМИЙ МУНОСAБAТ

РAСМИЙ МУНОСAБAТ

t.me/Qashkadastrpress

Фуқаро Ш.Ғазиевнинг Кадастр агентлиги Фейсбук саҳифасига йўллаган мурожаати юзасидан Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси Нишон туман филиали мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.


Ўрганиш жараёнида мурожаатда кўрсатилган ер майдони Ш.Ғазиевнинг укаси " Юксалиш" МФЙ да яшовчи фуқаро Ж.Ғазиев га У.Юсупов маҳалла фуқаролар йиғини бош режасига асосан "Савдо дўкони қуриш ва ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш" учун туман ҳокимининг 2009-йил 20-августдаги қарорига асосан 1680 кв.метр ер майдони ажратилган.


Xозирда савдо дўкони қурилган ва туман ҳокимининг қарорига асосан 2019-йил 9-декабрда кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган. Ушбу ер участкасида Ж.Ғазиев, Ж.Ғазиев ва Э.Абдусалимова томонидан уй-жой қурилган. 


Ушбу фуқаролар номида эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлмаган фойдаланувчи сифатида расмийлаштирилган кадастр йиғмажилди ҳозирда бекор қилинган .


Фуқаро Ж.Ғазиевга "Савдо дўкони қуриш ва ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш" учун туман ҳокимининг қарорига асосан тегишли эканлиги сабабли фуқаро Н.Нормуродовага ўзбошимчалик билан уй-жой қуриб яшаб келаётганлиги сабабли 2020 - йил 27-майда N_369- сонли Нишон тумани филиали томонидан хат юборилган.


Мазкур хатда фуқарога фойдаланувчи сифатида расмийлаштирилган кадастр йиғма жилдини Нишон туман филиалига олиб келиб топшириши сўралган. Фуқаро эса ҳужжатларни топширмай келмоқда.


Мурожаатни жойига бориб ўрганиш жараёнида мурожаатчи Ш.Ғазиевга ва унинг ер қисмида ўзбошимчалик билан уй-жой қуриб олган фуқаро Н.Нормуродовага ушбу масала юзасидан фуқаролик судига мурожаат этишлари тушунтириб ўтилди.


Бошқарма матбуот хизмати

Report Page