РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Интернет тармоғидаги айрим сайт ва каналларда “Қизилтепа ҳокими тадбиркорлик билан шуғулланмоқда. Унга қарашли фирма тумандаги давлат буюртмаларини қўлга киритган” сарлавҳали мақолалар тарқатилди.
У. Файзиев 2021 йилда Қизилтепа тумани ҳокимлигига тайинлангунга қадар тадбиркорлик билан шуғулланган. “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун мақолани чиқарган манбадаги 2022 йил 11 октябрда эмас, 2022 йил 10 ноябрда кучга кирган ва айни пайтда тадбиркорлик билан боғлиқ ҳужжатларни ушбу қонун ҳужжатларига мослаштириш ишлари давом этмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, У. Файзиев ҳокимликка тайинлагунга қадар ва айни пайтда ҳам бирорта корхонада раҳбар сифатида фаолият юритмаган.
Бундан ташқари, 2017 йилда ташкил этилган “G`ani bobo chorvasi” фермер хўжалигининг таъсисчиси ва раҳбари Очилов Зоҳид Зиёдуллаевич эканлиги ҳамда 2018 йилда У. Файзиев ва Финляндия фуқаролари Белик Анна ва Палму Линдалар таъсисчилигида ташкил этилган, бироқ, фаолият юритмаган “FINUZSOLITIONS” МЧЖ ҚК га Бозоров Фозили Одилзода директор этиб тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги тегишли қарорига асосан маҳаллаларда инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва модернизация қилиш ишларини жорий йилда якунлаш ҳамда бунинг натижасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, истисно тариқасида:
бош лойиҳа ташкилотларини танлов (тендер) савдоларисиз ва бош пудрат ташкилотларини “ССС” ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга бўлган пудрат ташкилотлари орасидан танлов (тендер) савдоларисиз махсус электрон порталга эълон жойлаштирмасдан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоят Кенгашлари тавсиясига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар хокимларининг тегишли қарорига асосан тўғридан-тўғри белгилашга розилик берилганлиги кўрсатиб ўтилган.
Вилоятда бундай рейтингга эга бўлган қурилиш кластерлари сони камлиги сабабли халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг 2022 йил 13 октябрдаги VI-39-139-5-0-K/22 карори ижроси юзасидан Қизилтепа тумани ичимлик сув объектларини барпо этиш учун бош пудрат ташкилоти этиб "Zarafshan Golden Group" МЧЖ ташкилоти кўрсатиб ўтилган.
Юқорида таъкидланганидек, ушбу объектларни қуриш учун салоҳияти борлиги учунгина ушбу МЧЖ тавсия этилган.
“Туман ҳокимининг бир вақтда тадбиркорлик билан ҳам шуғулланаётгани ҳудуддаги бошқа тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги рақобатга таъсир кўрсатиши мумкин. Чунки, “ҳокимнинг фирмаси”, деган тушунчанинг ўзи соғлом рақобатни йўққа чиқаради ва ўша ҳудудда устунлик касб этади” мазмунидаги сўзлар ҳам ўринсиз бўлиб, У. Файзиев Қизилтепа туманига ҳоким сифатида тайинланган даврдан шу кунга қадар тумандаги бирорта қурилиш ишлари ва тендерларда ушбу компания иштирок этмаган.
Қизилтепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати