РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жондор туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун, 4-декабрь куни ижтимоий тармоқлар орқали «Газ, свет йўқлигидан тўйиб кетдик» хабари остида бир гуруҳ аёллар Жондор туманида йўлни тўсишди мазмунидаги маълумот бўйича қуйидагиларни билдирмиз.

Жорий йилнинг 4-декабрь куни Жондор туман “Ромиш” МФЙ ҳамда “Оқтепа” МФЙлар ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли “Оқтепа” МФЙ ҳудудидан ўтувчи Газли-Когон йўналиши бўйича янгидан қурилаётган юқори босимли магистрал газ қувури қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги туфайли, ушбу қурилаётган магистрал газ қувуридан табиий газ улаб берилишини талаб қилиб мазкур ҳудуддан ўтувчи йўл ёқасига йиғилишган.

Жондор туман “Ромиш” МФЙ ҳудудида жойлашган 660 та ҳамда “Оқтепа” МФЙ ҳудудида жойлашган 653 та аҳоли хонадонларини кафолатланган ёқилғи ресурсларлари билан таъминлаш мақсадида мазкур ҳудудларда табиий газ таъминоти танқислиги кузатилганлиги сабабли 2016 йил июль-сентябрь ойларида ҳукуматнинг тегишли  қарорлари ва топшириқлари асосида босқичма-босқич суюлтирилган газ таъминотига мослаштириш ишлари амалга оширилган.

Жорий йилнинг 29-ноябр – 3-декабр кунлари “Жондортумангаз” таъминоти бўлими томонидан белгиланган тартибда “Ромиш” МФЙ ҳамда “Оқтеппа” МФЙ қарашли қишлоқлардаги истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб берилган.

“Ҳудудгаз Бухоро” ГТФ томонидан Жондор туман “Ромиш” МФЙ ҳамда “Оқтепа” МФЙлар ҳудудида жойлашган аҳоли хонадонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги 646-сонли қарори билан тасдиқланган “Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби” талабларига асосан туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан белгиланган тартибда узлуксиз суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

Жондор туман электр таъминоти корхонасининг маълумотига кўра, тумандаги Оқтепа МФЙ Оқтепа ва Урганжилар қишлоғида 2017 йил “Обод қишлоқ” Дастури бўйича ҳар иккала қишлоқларда ҳам қўшимча 3 донадан янги 63ва 100 кВА қувватли трансформаторлар ўрнатилиб, электр таъминоти яхшиланган. Аҳоли хонадонларида электр таъминотида ҳеч қандай узилишлар мавжуд эмас.

Ижтимоий тармоқларда аҳолини томонидан газ электр таъминоти бўйича иддаолари мутлақо асоссиз.

Жондор туман ҳокимлиги ахборот хизмати




Report Page