РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 РАСМИЙ МУНОСАБАТ



 

Ижтимоий тармоқлар орқали «Ёлғиз она: “Авария ҳолатидаги уйда 3 болам билан яшаб келяпман...”» мавзусидаги мурожаат бўйича

 РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 Жорий йил 1-декабр куни Тўрткўл тумани «Ёнбошқалъа» ОФЙ ҳудудида яшовчи  фуқаро Н.Ибадуллаеванинг мурожаати бўйича туман ҳокими Р.Шамуратов бошчилигида ишчи гуруҳ унинг хонадонига бориб вазиятни жойида ўрганиб чиқди.

  Маълум бўлишича фуқаронинг шароити юзасидан 2021 йилда «Аёллар дафтари» биринчи босқичининг биринчи тоифасига киритилиб, туман маданият бўлимининг «Ёнбошқалъа» ОФЙ ҳудудидаги Қ.Нурумбетов номли маданият марказига тўгарак раҳбари сифатида ишга жойлаштирилган.

 Бундан ташқари пишириқчилик бўйича зарур буюмлар, ускуналар олиши учун 14 фоизли имтиёзли кредит олиб беришга кўмаклашилган. Бугунги кунда фарзандлари учун болалар нафақаси, боқувчисини йўқотганлик тўғрисида нафақа олади.

Н.Ибадуллаева боқувчисидан айрилганидан кейин ОФЙ назоратида бўлиб, хомийлар томонидан берилган моддий ёрдамлардан бериб келинади. Икки нафар фарзанди мактабгача таълим ташкилотида 2020 йилдан буён бепул тарбияланиб келинмоқда.

Жорий йил 28 ноябр куни Ёнбошқалъа» ОФЙ ҳудудидаги ижтимоий реестрда турган фуқароларга овул ҳоким ёрдамчиси томонидан камбағалликдан чиқариш мақсадида кооперaция ташкил қилиб, субсидия асосида 26 та қўй олиб борилган бўлиб, шундан ҳозирги вақтда 20 таси фуқароларга тарқатилган. Ушбу фуқарога ҳам кооперaция аъзолигига қабул қилингач, бир дона қўй бериб, шартнома тузилиши айтилган. Аммо, фуқаро рад қилган. Ҳозирги кунда кооперaция асосида топшириладиган қўйлар борлиги ва фуқаронинг мурожаатига асосан шартнома тузилиб, кооперaцияга аъзо қилинди ва бир қўй олиб бориб берилди.

Шунингдек, туман ҳокими фуқаро номидаги уйнинг орқа томондаги таъмирталаб қисмини таъмирлаш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берди. Шу билан биргаликда оиланинг қиш мавсумидан беталофат чиқиши учун 500 килограмм кўмир ҳам берилди.

 

 


Report Page