РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

ХЎЖАОБОД ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

https://t.me/Xojaobod_pressa/18531

Жорий йилнинг 27 ноябр куни ижтимоий тармоқлардаХўжаобод туманидаги туризм масканида 300 метрлик «ОРЗУ» осма кўприги очилишга тайёрланмоқда.

Андижон вилоятидаги айни шу туманда 2024-йил июл ойида сел оқизиб кетган, аҳоли учун жуда муҳим бўлган кўприк қарийб 5 ойдан буён қуриб битирилмади.”

сарлавҳаси остида эълон қилинган мурожаат юзасидан Андижон вилояти автомобил йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади: 

2024 йилнинг 14 июл куни соат 15:15 да қўшни Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳрига кучли сел келиши оқибатида Жалақудуқ ва Хўжаобод туманларини боғловчи давлат аҳамиятидаги 4Р135 “Андижон-Тешиктош-Ойим-Қўрғонтепа-Жалақудуқ-А373 автойўли” автомобил йўлининг 65,1 км қисмидаги “Оқбўйрасой” устидан ўтувчи кўприкга жиддий зарар етганлиги боис, кўприк қулаб тушган. Мазкур кўприк 1974 йилда қурилган бўлиб, узунлиги 42,7 метр ва эни 10 метрни ташкил этади.

Объектда қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш жараёнида фавқулодда юзага келувчи ҳолатларни олдини олиш юзасидан Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани ҳокимининг 2024 йил 18 июл кундаги 280-1-21-Қ/24 сонли қарорига асосан 2024 йил "Табиий офат оқибатларуни бартараф этиш" дастури доирасида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. 

Мазкур кўприк қурилишига бош пудратчи этиб "Ўзйўлкўприк" кластери Андижон филиали тайинланган. Лойиҳа-смета хужжатлари "Йўл лойиҳа бюроси" МЧЖ томонидан тайёрланган ва 2024 йил 27 сентццабр куни экспертиза хулосаси олинган. 

Хулосага асосан, объектнинг қиймати 10 млрд 997 млн сўмни ташкил этиб, жорий йилга 6 млрд сўм ажратилган. Ҳозирга қадар объектда 5 млрд сўмлик ишлар бажарилган. Кўприкнинг юк кўтариш қобилияти 70 тонна бўлиб, эни 14 метр, узунлиги 50 пм. ни ташкил этади. 

Транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қўшимча қатнов йўли йўлга қўйилган.

Ҳозирда кўприкда таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Шу кунга қадар демонтаж ва армакаркас тайёрлаш ишлари якунига етган. Бугунги кунда қирғоқлар темир-бетон билан мустаҳкамланиб, махсус техникалар ёрдамида кўприкнинг таянч устунларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. 

"Оқбўйрасой" устидан ўтган кўприкни тўлиқ тамирлаш ишлари 2025 йилнинг 1-чорак якунига қадар тугатилиши ва фойдаланишга топширилиши режалаштирилганлигини маълум қиламиз.

Report Page