РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқларда «Андижон вилояти ҳокимлигида тинчликми? Ўт ўчирувчиларни чақирибсизлар...» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Андижон вилояти Бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида махсус тактик, амалий ўқув машғулоти амалга оширилди.

Ўқув машғулоти давомида Андижон вилояти хокимлиги Кенгашлар уйидан чақирув амалга оширилган. Тезкорлик билан воқеа жойига 2 та ёнгин қутқарув экипажи юборилган.

Ўқув машғулот давомида бинонинг 2 қаватида қисқа туташув оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган ёнғинни олдини олиш жараёни амалга оширилди.

Шунингдек ўқув машғулоти давомида куч ва воситаларнинг шайлиги ҳам синовдан ўтказилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги фуқаролардан куз-қиш мавсумида ёнғин хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишни сўраб қолади.


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 



Report Page