РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати.

Ижтимоий тармоқларда “Термиздаги САНО МИЛК номли Саиджон Мухаммаджон музқаймоқлари МЧЖ сут маҳсулотлари ва музқаймоқ ишлаб чиқариш заводининг оқава сувини йиллар давомида дарёга оқизиб келади” сарлавҳасидаги мурожаатга юзасидан Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарамаси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5490-сонли Фармони, 2018 йил 07 сентябюрдаги 3067-сонли “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларни келишиш ўтказиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик Низомига асосан ваколатли органи хабардор қилиш тартибида ҳамда Сурхондарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2021 йил 15 ноябрдаги 353-сонли буйруғига асосан, “SAIDJON MUXAMMADJON MUZQAYMOQLARI” MCHда экологик текшириш ўтазилиди. Текшириш давомида аниқланган салбий ҳолатлар бўйича тегишли тасир чоралари кўрилиб, ушбу ҳолатларни бартараф этиш бўйича корхона раҳбарига муддатли мажбурий кўрсатмалар берилди ҳамда корхона фаолияти давомида ҳосил бўлган окова сув намуналарининг кимёвий таҳлил натижаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарорига асосан, корхонага қўшимча компенсация тўловлари хисоб- китоб қилинди.

https://t.me/surxoneko


Report Page