РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқларда “Коронавирус шифохонасида берилаётган овқат яхши эмас, беморлар тўймай қолишяпти. Шифохона маъмурияти беморларнинг яқинларидан келган овқатларни қайтариб юборишяпти. Андижон вилояти Пахтаобод тумани Маданият қишлоғида жойлашган COVID-19га ихтисослашган касалхона” сарлавҳаси остидаги видеоматериал юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Ижтимоий тармоқларда “Коронавирус шифохонасида берилаётган овқат яхши эмас, беморлар тўймай қолишяпти. Шифохона маъмурияти беморларнинг яқинларидан келган овқатларни қайтариб юборишяпти. Андижон вилояти Пахтаобод тумани Маданият қишлоғида жойлашган COVID-19га ихтисослашган касалхона” сарлавҳаси остидаги видеоматериалда акс этган ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан тезкорлик билан ўрганишлар олиб борилди.

Ўрганишлар якунига кўра мазкур муассасада коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Жумладан, моддий техник базаси ҳамда кислород станцияси ва кислород баллонлари билан тўлиқ жиҳозланган.

Шунингдек, ушбу муассасада даволанаётган беморларга 4 маҳал иссиқ овқат мунтазам бериб борилмоқда.

Ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики видеолавҳада акс эттирилган ҳолат ўз тасдиғини топмади.


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram


Report Page