РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқларда «Андижоннинг энг катта кутубхонаси кўчада қоладими?» сарлавҳаси остида тарқалган лавҳага нисбатан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ № 3271-сон Қарори ижросини таъминлаш, аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг топшириғига асосан Андижон вилояти ахборот-кутубхона марказида 2019 йил май ойидан капитал таъмирлаш ишлари бошланган эди.

Таъмирлаш ишлари буюртмачиси сифатида Андижон вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи» хизмати инжинеринг компанияси бўлиб, капитал таъмирлаш ишлари «Хон» МЧЖ қурилиш фирмаси томонидан амалга оширилмоқда. Смета харажатлари 5 млрд. 824 млн сўм қилиб белгиланган.

2019 йилнинг декабрь ойида таъмирлаш ишлари 2020 йил февраль ойига қадар тўхтатилган. 2020 йилнинг февраль ойида таъмирлаш ишлари бошланган. Аммо Жорий йилнинг 25 март санасидан бошлаб карантин эълон қилинганлиги инобатга олиниб таъмирлаш ишлари вақтинчалик тўхтатилган. Ушбу ахборот-кутубхона марказининг янги биноси 2021 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram


Report Page