РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Телеграм ижтимоий тармоғида тарқалган «Ёшларининг соғлом вояга етиши бу уларнинг конституцион ҳуқуқи! » сарлавҳа остидаги мурожаат юзасидан Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан ўрганилди ва қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги "Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ -3162 сонли, 2018 йил 5 апрелдаги "Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3651 сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 6 февралдаги "Андижон вилоятида давлат кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 93- сонли қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида, Андижон шаҳар "Голд-Теам" НТМнинг 2019 йил 4-сонли хатини ҳамда шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг 2019 йил 9 февралдаги далолатномаси кўриб чиқилиб, тасдиқланган.

Қарорга асосан, Андижон шаҳар "Голд - Теам" НТМга Андижон шаҳар Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини У.Юсупов кўчаси 6-сон умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан шаҳар ҳокимлиги захирасидаги илова этилган чизмада кўрсатилган ўлчами 1800,0 кв.метр ер майдонини Давлат - ҳусусий шериклик асосида мактабгача таълим нодавлат муассасаси қуриш учун ажратиб беришга ҳамда лойиҳа-смета хужжатларини тайёрлашга руҳсат берилган.
Андижон шаҳар ҳокимлиги
Матбуот хизмати.