РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқда Чуст туманидаги 15-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотига доир “Боғчада яна болалар калтакланди” номли видео тарқалди.

Видео тасвирга кўра, боғча тарбиячиси тарбияланувчини ечинтириш чоғида қизчанинг юзига тарсаки туширганлиги, ижтимоий тармоқнинг бошқа бир каналида эса, айнан шу тарбиячи тарбияланувчилар ўриндиғида ухлаб ётганлиги ва яна бир қатор салбий хатти-ҳаракатлари акс этган.

Мазкур ҳодиса вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ҳамда бошқарманинг тегишли мутахассислари иштирокида тезкор ўрганув ташкил этилди.

Аниқланишича мазкур ҳодиса ташкилот тарбиячиси “Г. И” томонидан содир этилган ва бу хатти-ҳаракат 2022 йилнинг май ойида рўй берган. Тарбияланувчи “Г” исмли қизалоқнинг калтакланиши билан боғлиқ ушбу ҳодиса, номаълум сабабларга кўра, ҳозирга қадар очиқланмай қолган.

Шунингдек, ташкилот тарбиячиси “Г.И” ўзининг салбий хатти-ҳаракатларини давом эттириб, 2022 йилнинг июнь ойида ташкилотнинг “Х” исмли тарбияланувчисига нисбатан ҳам содир этган.

2022 йилнинг 17 июнь куни ушбу масала ташкилотнинг Кузатув Кенгаши аъзолари иштирокида кўриб чиқилган ва қилмишдор “Г.И” тарбиячи лавозимидан озод этилиб, “кирчи” вазифасига тайинланган.

Бундан ташқари, фуқаро “Г.И”нинг жамиятда ўзини тутишига доир масала “Ёрқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бир неча марта кўриб чиқилган.

Айни пайтда фуқаро “Г. И” содир этган ходиса юзасидан тўпланган хулосавий материаллар ҳуқуқ тартибот органларига ҳавола этиш ва у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш чоралари кўрилмоқда.

Вилоят ММТБ Ахборот хизмати



Report Page