РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокимининг тарқалган аудиоёзуви юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Мазкур аудиоёзув Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмоновга тегишли эканлиги, аммо ушбу аудиоёзув бундан икки йил муқаддам ёзиб олинганлиги маълум бўлган.

Бундан ташқари аудиоёзувда вилоят ҳокимининг билдирган фикрида барча ОАВ вакилларига эмас, аксинча айрим нохолис ОАВ ходимларига нисбатан айтилганлигини билиш мумкин.

Жумладан, ўтган давр мобайнида ОАВ вакиллари билан шахсан вилоят ҳокимининг иштирокида 20 дан зиёд очиқ мулоқотлар, брифинглар, пресс турлар ҳамда матбуот анжуманлари ўтказилди.

Шунингдек вилоят ҳокимлиги Республикамизда фаолият олиб бораётган барча ОАВ вакиллари билан доимий равишда Андижон вилояти ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий янгиликларни ёритиб боришда ҳамкорликни йўлга қўйган.


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 


Report Page