РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Бандихон туман ҳокимлиги Ахборот хизматиИжтимоий тармоқда “Сурхондарё вилояти Бандихон тумани Сарой маҳалласидан мурожаат қиляпмиз. Маҳалламиз “Обод маҳалла” дастурига киритилган. Маҳалламиздаги яроқсиз ҳолга келган симёғочларни алмаштириш масаласида электр корхонасига мурожаат қилганмиз, лекин натижа бўлмади. Бир шамол бўлса, симлар узилиб кетади. Бетон устун ўрнатиб, электр симларини янгилашларини кутяпмиз...”мавзусида тарқалган мурожаат бўйича расмий муносабат
Бандихон тумани ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни билдиради:
Бандихон тумани “Сарой” маҳалласидага Бетон устун ўрнатиб, электр симларини янгилашни сўраб қилган мурожаатни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, ўрганиш ишлари олиб борилди.
Мазкур маҳаллада 4698 нафар аҳоли истиқомат қилади. Туман мутасаддиларининг маълумотларига кўра ушбу “Сарой” маҳалласида 2021 йил “Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида Бандихон туман электр тармоқлари корхонаси томонидан Бандихон ТЭТК ПС Пахтакор Ф-1 ТП-181га қўшимча 160 кВА трансформатор ҳамда 1,8 км 0,4кВ электр узатиш тармоғи қурилиши режага киритилган бўлиб, ҳозирги кунда қурилиш мантаж ишлари давом этмоқда.
Мурожаатда келтирилган ҳудуд эса маҳалланинг тарқоқ манзилларидан бири ҳисобланиб, қурилиш мантаж ишлари тугаллангандан сўнг реканструкциядан чиқарилган фойдаланишга яроқли таянч устун ва электр симлари мурожаат муаллифи таъкидлаган манзил бўйича ўрнатиб берилади.
Бандихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
👉https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati