РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жиззах вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси

Жиззах вилояти Арнасой тумани «Зарафшон» ҚФЙ Абай кўчасида яшовчи фуқаро Хидирова Оязимхон томонидан «Даракчи» газетаси ва ижтимоий тармоғи орқали қилган мурожаати юзасидан Жиззах вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида туман хокимининг 2017 йил 10 февралдаги қарори билан “Тоғда ўсган гуллола” фермер хўжалиги раҳбари Хидирова Оязимга пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжалиги юритиш учун «Қозоғистон» СИУ худудидаги 30, 25, 181, 182, 225 контурлардан жами 193,0 гектар шундан 178,4 гектар экин ер майдони 30 йилгача ҳамда 2018 йил 19 февралдаги қарори билан “Жаҳонгирлик агрофирмаси” МЧЖ раҳбари Хидирова Оязимга «Қозоғистон» СИУ худудидаги жами 440,2 гектар шундай суғориладиган 368,9 гектар ер майдонлар мойли,полиз ва пахта-ғалла экинларини етиштириб чет элга экспорт қилиш учун 25 йил муддатга ажратиб берилганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси” 6, 36-моддаларига, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунининг 32-моддасига, Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сонли қарорига, “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолят юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш бўйича” ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг ва туман хокимининг тегишли қарорига мувофиқ қарорига асосан “Тоғда ўсган гуллола” фермер хўжалиги ва “Жаҳонгирлик Агрофермаси” МЧЖ ер майдонлари туман захирасига қайтарилган.

Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сонли қарорига асосан “Тоғда ўсган гуллола” фермер хўжалигига туман ташкилотлари:

Арнасой туман фермер дехқон хўжаликлари ва ер эгалари кенгаши;

Аграбанк АТБ Арнасой филиали;

Арнасой туман ДСИ бўлими;

Туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими;

“Дўстлик Дон маҳсулотлари” АЖ;

Арнасой туман Статистика бўлими;

“Уч тепа пахта тозалаш” АЖ;

“Жиззах агрокимё химия” АЖ Арнасой туман филиали;

Арнасой ТИБ хулосалари берилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб “Тоғда ўсган гуллола” фермер хўжалиги ва “Жаҳонгирлик Агрофермаси” МЧЖ ер майдонларини захирага қайтаришда фермер хўжалиги раҳбарининг аризаси олинмаган.

Ушбу аризада кўрсатилган масалаларни ўрганиб чиқиб шахснинг шахсга бўлган адоватини кўриб чиқиш Ер ресурслари ва давлат кадастири бўлими ваколати доирасида эмаслигини маълум қиламиз.

 

Жиззах вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Ахборот хизмати.




Report Page