РАСМИЙ МУНОСАБАТ

"Нурафшон бозорида нималар бўляпти?" сарлавҳали видеомурожаат юзасидан расмий муносабат
Бугунги кунда Нурафшон шаҳар дехқон бозоридаги шароитлар юзасидан тадбиркорлар ва харидорлар томонидан кўплаб мурожатлар келиб тушмоқда. Худудда савдо учун яратилган шароит талаб даражасида эмаслиги тўғрисида бир неча бор ижтимоий тармоқлар,газета ва телевиденияда блогер ва журналистлар танқид қилишди. Хусусан яқин кунларда Ренесанс телеканалида эфирга узатилган лавхада ҳам шу тўғрисида сўз юритилди.
Ушбу мурожатлардан келиб чиққан холда ҳокимлик томонидан бозор худудида ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Жумладан:
Бозор худудидаги бозор ва бозор атрофидаги тадбиркорлик обектларини тўсиб турувчи девор олиб ташланиб тозалаш ишлари олиб борилди, ушбу худуддаги тадбиркорлик субектлари фаолияти тикланишига замин яратилди.
Бундан ташкари бозор худудига оқава сув тармоғи (канализация) тортилди, тунги ёритиш тармоқлари ўрнатилди бозор сегментацияси шакллантирилди, савдо худуди асфалт қопламаси билан қоплашлашга таёрлаб (Планирофка) қўйилди. Хозирда ёғиргарчилик туфайли ишлар вақтинча тўхтатилган бўлиб, яқин кунларда асфалтлаш ишлари якунига етказилади.
Аслида ушбу ишларни амалга ошириш инвестиция шартлари асосида “ARIEN PLAZA” МЧЖга ўз “Савдо мажмуаси”ни қуриш учун, Нурафшон деҳқон бозорини қуриш ва инфра тузилмани яратиш шарти юклатилган.
Шунга қарамай 4 йилдан буён инвестор “ARIEN PLAZA” МЧЖ рахбарияти томонида ўзига юклатилган инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
@Nurafshonpressa