РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқларда “COVID-19 беморларига дори-дармон тўлиқ берилмаяпти” сарлавҳаси остидаги мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Ижтимоий тармоқларда 2020 йил 26 октябрь куни берилган мақолада Асака туманида ташкил этилган махсус шифохонада беморларга дори-дармон берилмаётганлиги ва беморларнинг яқинлари ўз ҳамёнидан сотиб олаётганлиги кўрсатилган. 

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, шу куннинг ўзида жойига бориб ўрганилди.

Ўрганишда махсус шифохонада даволанаётган беморларнинг ҳар бири билан мулоқот ўтказилиб, шифохонада яратилган шарт-шароитлар, иссиқ овқат, дори-дармонлар берилаётганлиги ва кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати бўйича маълумотлар олинди.

Мулоқот давомида беморларга шифохона томонидан барча зарур дори-дармон ва тиббий буюмлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етарли даражада берилаётганлиги, ўз вақтида сифатли тиббий хизмат кўрсатилаётганлиги, шифокор, ҳамшира ва кичик тиббий ходимлар иш фаолиятини қониқарли бажараётганлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, дори-дармон ва тиббий буюмлар захираси кўздан кечирилганда 2020 йил 26 октябрь ҳолатига 58 турдаги 554 млн. 35 минг  700 сўм қийматдаги дори-дармон ва тиббий буюмлар мавжудлиги, дори-дармонлар беморларга фақат шифохона ҳисобидан берилаётганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, махсус шифохонада 21 та кислород билан таъминланган ўринлари, 40 дона кислород балонлари, 1 дона ИВЛ, 10 дона СПАП, 44 дона кислород концентраторлари, УТТ (УЗИ) ва портатив рентген аппаратлари мавжудлиги тасдиқланди.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, 2020 йил 26 октябрь куни ижтимоий тармоқларда берилган “COVID-19 беморларига дори-дармон тўлиқ берилмаяпти” номли мақола ўз тасдиғини топмади. 


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 


Report Page