РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

https://t.me/ekoqash

“ҚАШҚАДАРЁ – “Чиқиндихонада эшаклар жасади. Ҳолатга эътибор қаратишларини сўраймиз” сарлавҳаси остида чиққан мақола Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси “Тоза ҳудуд” ДУК ходимлари билан ҳамкорликда ўрганилди. Ўрганиш давомида чиқиндилар тўпланиб қолган ҳудуд  “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасига тегишли бўлмаганлиги, ҳозирда ушбу ҳудуд туман ҳокимлиги заҳирасига қайтарилганлиги аниқланди.

Ҳудуддаги эшак итлар жасадини кўмиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш туман ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси Ёввойи ҳайвонларни тутиш бўлимининг масъул ходимига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ушбу ҳудуддаги қаттиқ маъиший чиқинларни “Тоза ҳудуд” ДУК Косон туман филиалига, ёввойи ҳайвонларни жасадалари ва қолдиқларини туман ободонлаштириш бошқармасига олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатманомалар берилди.

Ҳақиқатдан мазкур ҳудудда чиқиндихона бор. Аммо чиқиндихона аҳоли яшаш ҳудудидан узоқ. Қолаверса атрофи девор билан ўралган. Аммо айрим фуқаролар чиқиндиларни чиқиндихонага эмас, йўл ёқасига ташлаб кетмоқда.

Бу ҳолат юзасидан бир неча бор рейд тадбирлари ўтказилган ва чиқиндини белгиланмаган жойга ташлаганлар огоҳлантирилган.

Энди эса улар жаримага тортилади.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇

https://t.me/ekoqash

Report Page