РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


“Менинг юртим” телеканали орқали 2020 йил 15 октябрь куни Кармана тумани “Ўзбекистон” маҳалласига қарашли “Ҳаёт” кўчасининг таъмирталаб ҳолатдалиги юзасидан лавҳа эфирга узатилган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Кармана туман “Ободонлаштириш” бошқармаси масъул ходими иштирокида суҳбат ўтказилди. Суҳбат жараёнида, 2020 йилда бошқарма балансида бўлган ички хўжалик йўлларини таъмирлаш бўйича манзилли дастур шакиллантирилганлиги маълум бўлди.

Берилган таклиф асосида 2021 йилда “Ҳаёт” кўчасида таъмирлаш ишларини амалга оширилиши ёки 2020 йилда иқтисод қилинган ва қўшимча аниқланган (Бюджет даромадларининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан) манбалардан шакиллантириладиган рўйхат билан амалга оширилиши тўғрисида тушунтириш берилди.

Кармана туман ҳокимлиги Ахборот хизмати



Report Page