РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


davletovuz телеграм канали орқали Андижон вилоятида Соғлиқни сақлаш тизими билан боғлиқ мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Ҳақиқатдан ҳам, Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига тайинланган раҳбар Ж.Қувватов тиббиёт ва фармацевтика соҳасини ривожлантиришда Андижонда ўрнак бўладиган ишларни амалга оширишда фаол бўлган.

Бундан ташқари, Андижонда инсулин, шприц ва бошқа турдаги дори-дармонларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ишларини амалга оширган, шунингдек, кўплаб чет эллик инвесторларни жалб этган.

Шунингдек, Андижон вилоятида намуна бўла оладиган хусусий тиббиёт муассасаларни ривожлантириш юзасидан салмоқли ишларни амалга оширган.

Шуни таъкидлаш жоизки, тиббиёт ва фармацевтика йўналиши бўйича Андижон вилоятида энг кўп ишчи ўринлар яратган тадбиркор сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида раҳматномасига сазовор бўлган.

Мақолага эътибор қаратилганида, Андижонда маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, арзон нархларда тақдим этилган дори-дармон, тиббий жиҳозларни ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш жараёнлари нотўғри талқин этилган.

Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарининг тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги тажрибаси тиббиётни ривожлантирилишига муҳим аҳамият касб этишига шубҳа йўқ.

Бундан ташқари, соҳага янги раҳбар соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига асосан тайинлангани сир эмас.

Дунёда кўплаб соҳалар каби тиббиёт соҳасида ҳам тажрибали менежерларнинг бошқаруви ўз самарасини бергани ҳаммамизга аён.

Тиббиёт ва фармацевтика соҳасини янада ривожлантиришга ҳисса қўшган шахснинг тизимга раҳбарлик лавозимига тайинланиши ҳам Андижон вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантиришда хизмат қилади.

Шу ўринда вилоят ҳокими тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаши нотўғри талқин қилинмаслигини сўраб қоламиз.

Андижон вилояти ҳокимлиги журналист, блогер ва ОАВ билан доимо ҳамкорликда ишлашга тайёр. 

Маълумот учун, Ж.Қувватов 2008 йилда Тошкент фармацевтика институтини тамомлаган. 2009-22 йилларда турли тиббиёт ва фармацевтика муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.


Report Page