РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда “Асакада тиббиёт ходимларига берилган мукофот пуллари нега қайтариб олиняпти?” сарлавҳаси остида тарқалган хабарлар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Асака тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлими ходимларига тўланган мукофот пули орадан 2 ой ўтиб қайтариб олинаётганлиги маълум қилнган.
Юқоридаги ҳолат юзасидан Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги, вилоят Адлия бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилояти бандлик бош бошқармаси ҳузуридаги Давлат меҳнат инспекцияси, вилояти молия бошқармаси ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида ишчи гуруҳ тузилиб ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 458-сонли қарорида тез тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи врачларга 5 млн. сўмдан, фельдшерларга 4 млн. сўмдан ва кичик тиббий ходим ҳамда ҳайдовчиларга 3 млн. сўмдан бир марталик моддий рағбатлантириш тўловлари тўланиши белгиланган.
Шунингдек, тегишли тиббиёт ва бошқа ходимларга тўловлар уларнинг ҳақиқий иш юкламаси (штат) ставкаларидан келиб чиқиб, бироқ 1.0 та (штат) ставкадан ортиқ бўлмаган ҳолда, (масалан, бир бригада врачи
0.75 та (штат) ставкада фаолият олиб бораётган бўлса унга
(5 000 000 сўм х 0.75 та ставка =3 750 000 сўм), агарда 1.25 ставка ишлаётган бўлса (5 000 000 сўм х 1.0 та ставка=5 000 000 сўм) рағбатлантириш пули тўланиши белгиланган.
Шунга асосан Асака тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан тез тиббий ёрдам бўлимидаги 299 штат бирликларида фаолият юритаётган 619 нафар ходимлар рўйхатини шакллантириб, Соғлиқни сақлаш вазирлигига ушбу тўловлар учун 1 млрд. 219 млн. сўмга талабнома берилган ва вазирлик томонидан шу миқдордаги маблағ тўлиқ молиялаштирилган ҳамда тиббиёт бирлашмаси томонидан рағбатлантириш тўловлари амалга оширилган.
Асака тумани Адлия бўлимининг 2020 йил 11 августдаги 13/01-3/11/1-сонли хатига асосан туман молия бўлими мутахассислари томонидан тез тиббий ёрдам бўлими ходимларига бир марталик моддий рағбатлантириш тўловларининг тўғри тўланганлиги юзасидан ўрганиш ўтказилган.
Ўрганишда молия бўлими мутахассиси томонидан апрель, май, июнь ойларида ишлаган соатларини “ўртача” ставкасига ҳисоб-китоб қилиш йўли билан ишлаган лавозим ставкаларига нисбатан бир марталик моддий рағбатлантириш тўлови 246 нафар ходимларга 155,7 млн. сўм ортиқча ва 300 нафар ходимларга 128,3 млн. сўм кам тўланганлиги аниқланган.
Мардона Абдумаликова июнь ойида эса Асака туманида ташкил этилган чет элдан кириб келган фуқароларни вақтинчалик сақлаш провизор-госпиталида ишлаб асосий иш жойидаги ўртача иш хақиси 978718 сўм ва иш хақисининг 6 фоизи миқдоридаги ҳар кунлик қўшимча тўлов 468945 сўм тўловлари амалга оширилган, тез тиббий ёрдам бўлимида фельдшерлик вазифасида ишлаган апрель ойида 0.31 ставка ва май ойида 0.16 ставка, ўртача 0.12 ставкаси учун 467692 сўм ҳисоблаб тўланиши керак бўлгани холда унга 800000 сўм ҳисоблаб тўланган ёки ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатида 332308 сўм бир марталик моддий рағбатлантириш тўлови ортиқча тўлаб юборилган. Ушбу ортиқча тўлов ҳисобидан унинг сентябрь ойи иш хасидан 122000 сўм ушлаб қолинган.
Худди шундай ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато сабабли шундай ҳолатлар келиб чиққан.
Ўрганиш материаллари Асака туман Адлия бўлими орқали айбдор шахсларга нисбатан маъмурий чора кўриш учун Андижон вилоят Бандлик бош бошқармасига юборилган ва Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун айбдор шахс Асака туман тиббиёт бирлашмаси бош иқтисодчиси З.Т.га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари 1115000 сўм миқдорида маъмурий жарима жазоси тайинланган. Шунингдек, бирлашманинг 2020 йил 2 октябрдаги 118-сонли буйруғи билан бирлашма тасарруфидаги тез тиббий ёрдам бўлими катта оғаси Ш.Тешабоевга нисбатан “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 279-моддасига асосан Иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан, қонунни нотўғри қўлланиши оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас, ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатидаги ортиқча тўловлар бундан мустасно, деб белгиланганлиги сабабли бирлашма тасарруфидаги тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари иштирокида 2020 йил 2 сентябрь куни йиғилиш ўтказилган. Йиғилишда ҳисоб-китоблар оқибатида йўл қўйилган хато оқибатидаги ортиқча тўланган бир марталик моддий рағбатлантириш пулларини тегишли ходимларнинг иш ҳақларидан бўлиб-бўлиб ушлаш йўли билан ундирилиб, кам тўланган ходимларга тўловларни тўлиқ тўлаб бериш тушунтирилган.
Шунга асосан ортиқча тўланган бир марталик моддий рағбатлантириш пуллари ҳисобига 198 нафар ходимларнинг сентябрь ойи иш хақиларидан 66914282 минг сўм ушлаб қолинган. Ушбу маблағ бир марталик моддий рағбатлантириш пуллари кам тўланган ходимларга тўлаб берилмоқда.
Кам тўланган бир марталик моддий рағбатлантириш пулларининг қолган 61425007 сўмни тез кунларда тўлаб бериш чоралари кўрилмоқда.
Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram