РАСМИЙ МУНОСАБАТ!

РАСМИЙ МУНОСАБАТ!


Жорий йилнинг 15-Сентябрь куни телеграм мессенжер орқали келиб тушган мурожаатга РАСМИЙ МУНОСАБАТ!

15-Сентябрь куни Тошкент шаҳрида, эрталабги соат 9-10 оралиғида 1-автобус саройи, 12 сонли йўналиш, 467 гараж хайдовчиси Сергей Денисенко ўз йўналишининг "Яккасарой савдо маркази" бекатида 20 дақиқа қолиб кетгани хақида маълумот тарқалди.

Ушбу мурожаат юзасидан ўтказилган суриштирув натижасида аниқландики, мазкур автобуснинг радиатор қисмида сув оқиб кетганлиги сабабли тўхтаб туришга мажбур бўлган, йўловчилар муаммо нимада эканлигини очиқлашга ҳаракат қилишган пайт, очиқлама берилмаган, орадаги интервални бузмаслик мақсадида ҳайдовчи телефон орқали ортида харакатланаётган йўналиш автобусини огоҳлантирган. 

Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, ҳайдовчига қатъий тартибда тушунтириш ишлари олиб борилди ва ҳайдовчилар билан хардоим хушмуомалада бўлиши таъкидлаб ўтилди.

Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраймиз.


“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот ҳизмати



Report Page