РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда “Булоқбоши, Куллада пуллик кўприк пайдо бўлибди...” бу ердаги кўприкни сув уриб кетган эди. Одамлар вақтинчалик фойдаланаётган кўприги ҳам бузилиб кетибди. Уддабурон одамлар 2 та тахта қўйиб, 1000 сўмдан одамларни йўлнинг у томонида ўтказиб қўймоқда” сарлавҳаси остидаги видеоролик бўйича Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Хақиқатда жорий йилнинг июль ойидаги табиий офат туфайли Аравонсой кўприги авария холатига келган ва кўприкдан ўтиш тўхтатилган, хозирда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланган. 2021 йил 10 октябрь куни соат 7.00 ларда Бозорбоши МФЙ Чилонзор кўчасида яшовчи, 1986 йилда туғилган, мукаддам судланган, фуқаро Х.Н.Исманов ўзини ноқонуний хатти харакати билан сойга 2 та ёғочдан иборат кўприк ясаб, одамларни 1000 сўм эвазига ўтказиб қўйишни йўлга қўйган. Ушбу ноқонуний хатти-харакати Булоқбоши тумани судида кўриб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183- ва 200 моддалари билан айбдор деб топилиб 7 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Расмий саҳифалар орқали кўприк қурилиши тугалланиб, фойдаланишга топширилмагунга қадар ўз хаётларини хатарга қўйиб, сойдан ясама кўприклар орқали ўтмаслик хақида иккала туман аҳолиси огоҳлантирилди.