РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

https://t.me/ekoqash

ҚАШҚАДАРЁ – “Тоза ҳудуд” ишчилари: “Бир неча ойдан бери маошимиз берилмаяпти…” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди.

 Ҳолат Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, “Тоза ҳудуд” ДУК бошлиғи Дехқонобод туман хокими, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи иштирокида ўрганилди.

“Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси Дехқонобод туман филиалида 24 нафар ходим фаолият олиб боради. Туманда 44 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, филиал ходимлари 6 техника ёрдамида 11та маҳаллани қамроб олган. Филиалнинг дибитор қарздорлиги хозирги кунда 1 млрдни ташкил этади.

Ўрганиш давомида филиалда фаолият олиб бораётган 24 нафар ишчиларга 17-сентябр куни иш хақи тўлаб берилган. Қолган қисми яъни 56 млн 700минг сўм иш ҳақидан бўлган қарздорлик 2021 йил 08 октябр куни тўлиқ тўлаб берилди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси масъул ходимларидан филиал фаолиятига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ишчи гуруҳ шакллантирилди. Ишчи гуруҳ филиал фаолиятни кучайтириш, маҳалла фуқаролар йиғинларини қамровини кенгайтириш ҳамда дибетор қарздорликни камайтириш бўйича Дехқонобод туманида ўз фаолиятини бошлади.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇

https://t.me/ekoqash

 



Report Page