РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Кадастр агентлиги Ахборот хизматиЖорий йилнинг 7 октябрь санасида УзА расмий саҳифасида эълон қилинган "Ер майдонини турар жой сифатида расмийлаштириб бермоқчи бўлган кадастр ходими ушланди" мавзусидаги хабарга Кадастр агентлиги Сурходарё вилояти бошқармасининг расмий муносабати.

Жарқўрғон тумани “Қораянтоқ” маҳалласида жойлашган яъни, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган яйлов ер майдонида фуқаро Г.Х. томонидан 0.12 гектар ер майдонини 2020 йилда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ушбу ер майдонига хеч қандай ҳуқуқий хужжатлар (Ер майдонини ажратиш, бино иншоотларига эгалик қилиш ҳуқуқи) мавжуд бўлмасада ўзбошимчалик билан яшаш уй-жойи қуриб олган.
Ушбу ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун Сурхондарё вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Жарқўрғон туман филиалига, Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона давлат хизматлари портали орқали ариза билан мурожаат қилинмаган.
Сурхондарё вилояти Ер тушиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Жарқўрғон туман филиалида Ер тузиш ва бино иншоот бўлими мутахассиси Э.И. томонидан 2020 йил 20 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ДХХнинг Сурхондарё вилоят бошқармалари томонидан тумандаги “Қораянтоқ” маҳалласида яшовчи фуқаро Г.Х. ўзбошимчалик билан фойдаланиб, яшаб келаётган яъни, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган яйлов ер майдонида 2020 йилда қуриб олган яшаш уй-жойига кадастр йиғмажилд хужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 4 000 000 (тўрт миллион) сўм миқдоридаги пулни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Э.Ига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.