РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқларда “Андижон шаҳар хокими поликлиникада ўзини реклама қилмасдан реал муаммони ҳал қилсин” сарлавҳаси остидаги мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар хокими поликлиникада ўзини реклама қилмасдан реал муаммони ҳал қилсин” сарлавҳаси остидаги мақолада Андижон шаҳар гинекология бўлимига жойлашдим, бу ердаги аҳвол жуда аянчли ҳолатда, шифо излаб келган беморлар ҳолати аянчли, аслида иситма, шамоллаш билан келган беморлар бетон устида ётишгани маълум қилинган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда мутасадди ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб мавжуд ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўрганиш якунлари тўғрисида Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан батафсил ахборот берилади.

Маълумот учун: 2020 йил 7 октябрь ҳолатига вилоятимизда Covid-19 касаллиги билан касалланган беморлар учун ҳозирги кунда жами 2 минг 152 та махсус жиҳозланган, кислород билан таъминланган алоҳида захира жойлари мавжуд.


Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 


Report Page