РАСМИЙ МУНОСАБАТ.
https://t.me/surxonkadastr
Сурхондарё вилояти Бойсун тумани “Ширинобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Қозиева томонидан ижтимоий тармоғи орқали қилган мурожаати юзасидан Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар жараёнида, “Ширинобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Қозиева турмуш ўртоғи С.Абдулвохидов билан турмуш қуриб бирга яшаганлиги, ҳаёти давомида турмуш ўртоғи билан Россия давлатида бирга ишлаб “Ширинобод” маҳалласи ҳудудидан яшаш учун уй қурганлиги, ушбу уй-жой қурилгандан кейин 2019 йилда турмуш ўртоғи вафот этиб ҳозирги кунда ушбу қурилган уй қайнонаси С.Холова ва қайнопаси С.Абдулвохидова томонидан ўзлари номига ҳужжатлаштирмоқчи бўлиб ариза муаллифини яни Н.Қозиевани уйдан хайдаётганлигидан ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш мақсадида, прокуратура ходимлари билан тил бириктириб кадастр ходимларига таъзиқ ўтказилаётганлигидан норози экканлигини маълум қилади.
Ушбу масала юзасидан уй-жойга тегишли бўлаётган кадастр ҳужжатлари жойига чиқиб мутахассислар томонидан ўрганилганда, ҳозирги кунда низога сабаб бўлаётган уйга тегишли ҳеч қандай кадастр ҳужжатлари йўқлиги ва давлат рўйхатига олинмаганлиги аниқланди. Юқоридагиларни инобатга олиб ариза муаллифига кадастр ходимларига прокуратура ходимлари томонидан ҳеч қандай таъзиқ ўтказилмаётганлигини, низоли уй-жой ҳуқуқий ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли фуқароларга кадастр ҳужжатлари расмийлаштириш имконияти йўқлиги шунингдек, Ўзбекистон Республикаси "Ер кодекси" нинг
89-моддаси ва "Уй-жой кодекси" нинг 140-моддасига асосан ер участкалари ва уй-жойлар хусусидаги ҳар қандай низоли масалалар белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилиши ариза муаллифига маълум қилинади.
Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси, Сурхондарё вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ахборот хизмати.