РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

https://t.me/surxonkadastr
https://t.me/surxonkadastr

Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани “Работак” маҳалласида яшовчи фуқаро М.Тожиев томонидан ижтимоий тармоғи орқали қилган мурожаати юзасидан Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар жараёнида, фуқаро М.Тожиев билан учрашганимизда дастлаб туман ҳудудидан деҳқончилик қилиш учун ер участкаси ажратиб берилиш сўралганда туманнинг Бўстон массивидан бўш турган туман ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдонлари таклиф этилди. Ушбу таклиф этилган ер майдонлар мурожаат муаллифи томонидан рад этилди ва тадбиркорлик қилиш учун туман марказидан ер майдон ажратиб беришимизни сўрадилар.

Бизга маълумки ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарорига асосан юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилиши Фуқарога тушунтирилиб ҳозирда туманнинг маркази бўлган яъни "Шодлик" ва "Работак" маҳалласи ҳудудида аукцион орқали қўйилган ер майдонлари кўрсатилди. Лекин фуқаро М.Тожиев аукцион орқали олишга имконияти йўқлигини ва без аукцион беришни талаб қилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январидаги
63-сонли қарори асосида тасдиқланган якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали уй-жой қурилиши учун ҳам “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилиши тушунтирилди.

Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси, Сурхондарё вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ахборот хизмати.






Report Page