РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

https://t.me/surxonkadastr
https://t.me/surxonkadastr

Сурхондарё вилояти Музработ тумани “Чегарачи” маҳалласида яшовчи фуқаро З.Қурбонов томонидан ижтимоий тармоғи орқали қилган мурожаати юзасидан Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар жараёнида, Музработ туман ҳокимининг 15.03.2018 йилдаги
784-сонли қарори билан З.Қурбоновга туманнинг "Қоракамар" ҳудудидан
327, 496, 496а,497қ - контурлардан жами 49.0 гектар шундан 48.5 гектари яйлов ер майдон, 0.2 гектар сув ости ерлари, 0.3 гектар йўллар билан банд бўлган ер майдонлари чорвачилик фермер хўжалиги ташкил қилиш учун берилган.

Фермер хўжалиги шу кунга қадар Музработ туман Давлат хизматлари марказидан тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтмаган.

2020 йил 2-ярим йилликгача статистика ҳисоботларини топширмаганлиги, солиқ тўловларини тўламаганлиги, мажбуриятларни бажармаганлиги , ердан ўз манфаати учун фойдаланиб келганлиги аниқланган. Ўрганилган ва аниқланган ҳолатлар бўйича мутахассислар томонидан далолатномалар тузилган ҳамда шу ҳолат бўйича Музработ туман ҳокимига 2020 йил 2-июлидаги № 02 сонли Ер участкасини туман ҳокимлиги ихтиёрига қайтариб олиш ҳақида тақдимнома юборилган.
Туман ҳокимининг 2020 йил 5- августдаги № қ-996 сонли қарори билан ер майдони туман захирасига олинган.

Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси, Сурхондарё вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ахборот хизмати.





Report Page