РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

       
2023 йил, 21 сентябрь. Шу куннинг иккинчи ярмида Ижтимоий тармоқларда “Чустда ўнлаб болакай заҳарланиб касалхонага ётқизилди” номли хабар пайдо бўлди. Мазкур муносабат шу хусусида.

        Ҳақиқатдан ҳам ўтган куннинг иккинчи ярмида Чуст тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 23-сонли ДМТТнинг айрим тарбияланувчилари орасида тана ҳароратининг кўтарилиши, қусиш, қорин оғриғи аломатлари кузатилган.

        Бўлим мутасаддилари воқеа жойига етиб боришган ва дастлабки шикоят бўйича 5 нафар бола шифохонага олиб келинган. Кейинчалик шикоят қилувчилар сони ортиб борган. Шунга кўра, 23-МТТ дан 35 нафар, 51-МТТ дан 20 нафар, 18-МТТ дан 5 нафар, 36-МТТ дан 3 нафар, 7- ўрта таьлим мактабидан 1 нафар, 43-МТТ дан 1 нафар, 21-ўрта таьлим мактабидан 1 нафар, 30-МТТ 2 нафар 35-МТТ дан 1 нафар 34-МТТ дан 1 нафар, оилавий МТТ дан 1 нафар жами, 71 нафар боланинг  соғлигидан шикоятлар қайд этилган ва улар тезкорлик билан шифохонага ётқизилган.

        Кўрилган тезкор чора-тадбирлар, хусусан, тез тиббий ёрдам туфайли болаларнинг 9 нафари соғломлаштирилиб, яшаш уйига қайтарилган.

        Қолган болаларнинг ҳам аҳволи мўътадил, улар шифокорлар назоратига олинган.

        Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, шифохонага ётқизилган болаларнинг ҳеч бирида реанимацион, яъни оғир ҳолат йўқ.

        Воқеанинг келиб чиқиш тафсилотлари тегишли мутахассислар томонидан ўрганилмоқда. Бу ҳақда қўшимча ахборот берилади.

          Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборат хизмати



Report Page