РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Музработ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун 16 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда “Музработ тумани “Сополлитепа” маҳалласига ўтиб бўлмаяпти, кўча ёпилган” сарлавҳали видео жойлаштирилган.

Музработ тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Музработ тумани ҳокими Эркин Алимов туман ИИБ бошлиғи Шавкат Нармуратов билан бирга туманнинг “Орият” маҳалласидан “Меҳнатобод”, “Янгиер” маҳаллаларига ўтувчи Давлат аҳамиятидаги 4Р 110 йўлининг 73-74 километрида кўча тирбандлиги юзага келганлиги бўйича маҳалла аҳолиси билан учрашди. Учрашув жараёнида фуқароларга мазкур йўл Давлат аҳамиятидаги йўл эканлиги, Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи давомида дастурга туширилганлиги, таъмирлаш учун 2020 йил 2 млрд 20 млн сўм маблағ молиялаштирилганлиги, амалда эса ишлар 500 млн сўм ортиғи билан, яъни 2 млрд 520 млн сўмга бажарилганлиги айтиб ўтилди. Жорий йилда Музработ тумани ҳокими ва сектор раҳбарларининг ташаббуси орқали ҳашар йўли билан жами 21 км ички хўжалик йўлларига тош тўкилиб текисланди. Туман ҳокими мазкур кўчада ҳам Давлат дастури асосида сентябрь ойи ичида асфальт ётқизиш ишлари бошланиб, ниҳоясига етказилишини, умуман, туманда дастур асосида йўлларни таъмирлаш, асфальтлаштириш, тош тўкиш ишлари давом этаётганлигини айтиб ўтди.

Айни вақтда маҳаллада йўл очилиб транспорт қатнови изга тушди, маҳалла аҳолиси ўз кундалик иши билан банд.


Report Page